ТОП просматриваемых книг сайта:
Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Читать онлайн.Название Ўзим билан ўзим
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-110-5
Автор произведения Аъзам Аҳмад
Издательство SHARQ
Султоннинг қўлидан болта тушиб кетай дерди.
– Бунақада… уч йилда ҳам… – дея олди у.
– Ҳа? Уйланиш – олма пиш, оғзимга туш эмас. Агар бу ишларни эртароқ битираман, пулни бир ойда топаман, десанг ҳам – ихтиёринг. Мен чўзиб ўтирмайман. Ёки, шунча вақт мени кутиб ўтирмайди, деб қўрқаяпсанми? Кутади, яхши кўрса – кутади. Сен янги уйга тушириб оламан десанг, обрўйи-да, қайтанга боши осмонга етади. Ё яхши кўрмайдими?
Султон ерга қараганча қизариниб ғулдиради:
– М-м, нега энди…
– Бўпти-да, – деди Шерқўзи.
Бироқ Султоннинг саволи бор эди:
– А, келаси йил ўқишга борасан, деган эдингиз-ку?
Шерқўзи бунақа анқов болани энди кўраётгандек, жуда «ҳайратланганини» билдириб:
– Ана холос! – деди. – Қанақа ўқиш? Эсингни еб қўйдингми, ўғлим? Бўйнингга ола хуржун тушаяпти-ю, сен ўқиш дейсан. Хотинингни ким боқади? Сенга ким ҳар ойда етмиш-саксон сўм жўнатиб туради? Буларни ўйлайсанми?
Султон бўзариб кетди.
– Ҳе, содда болам! Хотин деб ўлиб-тирилиб пул йиғасан, тушириб ҳам оласан. Тўйдан кейин уч-тўрт ҳафта чилланг чиққунча яшинмачоқ ўйнаб, қувлашиб ҳам юрасан. Кейин… бошланади – рўзғорнинг униси кам, буниси кам. Бир вақт қарабсанки, севги дегани донга қўнган чумчуқдек пир-р этиб учиб кетиб, унинг ўрнига эса хотининг тўрт-бешта чурвақани қаторлаштириб туғиб ташлабди. Шундан кейин дод сол, бақир, қайда – ёшлик қайтмайди, яшинмачоқ ҳам йўқ. Болаларинг катта бўлади, қўлини