Скачать книгу

шунақа майна қилиш бўлса! Телевизордаги Эргашдан камингиз йўқ.

      Шерқўзининг қоши жойига тушди, бироқ шу он яна қайта, бу гал атай кўтарилди.

      – Тинчгина ўтирган эдим-а! Қай гўрдан шу гапни топдинг? Ўғлингда калла бўлмаса сенда бордир? Сен эсингни еб қўймагандирсан? – Шерқўзи қўллари титраб чой қуйди, бир кўтаришда ичиб юборди. – Э, тавба! Ўқишдан-ку биринчи имтиҳондаёқ оёғи осмондан бўлиб қайтди. Энди бу нағмани ўйлаб топдими? Ноябрда лип этиб армияга олиб кетса… Э, ҳали хотиннинг маънисини қайдан билади бу!

      – Биттаю битта ўғлингиз… – деди Каромат иягини тиззасига қадаганча.

      Шерқўзи бўғилди:

      – Йўқ, у менинг ўғлим эмас, мўлтонининг тўрвасидан тушиб қолган, бегона! Бу мол-давлатни нариги дунёга орқалаб кетаман, деб ўзим учун тўпладимми! Ўпкам оғзимга тиқилиб эртадан қора кечгача ким учун чопаман? Биттаю-битта фарзандим, шуни одам сонига қўшай, деб юрибман-ку, ахир!

      – Шундай-ку-я – деди Каромат кўзларини енги билан артиб.

      Шерқўзи бирдан ҳовуридан тушди:

      – Каром, менга қара, эсингни йиғ. Мунда-ай танагга ўйлаб кўр. Ҳали мурти чиқмаган болага хотин олиб бериб, маломатга қолмайлик. Оёқ тираб туриб олса, насиҳат қил, авра. Бугун кўнгил қўйса, эртага эсидан чиқади. Жуда кўкрагини захга бериб ётиб қолмас. Отам хотинни қўйнимга солиб қўйса, ҳар куни биттадан муччи олардим, деган калтаўй бола-да. Ё бирон шумлик қилиб қўйганми ўғлинг?

      Каромат қўрқиб кетди:

      – Йўғ-э, худо сақласин! Фақат хат олиб, хат беришармиш.

      – Унда, ҳовлиқма. Болангнинг сал суяги қотсин, бирон ишнинг бошини тутсин, кейин бир гап бўлар.

      – Отамга айтинг, деб ҳол-жонимга қўймаяпти-да, нима қилай?

      Шерқўзи бир зум ўйланиб турди-да, деди:

      – Ҳа, гаранг қилаверса, отанг розига ўхшайди, деб қўявер.

      Кароматнинг юзи ёришди:

      – Ростданми?

      Шерқўзининг энди жаҳли чиқди:

      – Э-ҳа, гап бу ёқда экан-ку Ўғилдан олдин ўзлари чопавул чопган кўринадилар? Фаросат улашганда қаёқда эдилар? Қайнона бўлгилари келиб қолдими? А, бу Аширқулнинг хотини бузуқ, эркакларни йўлдан урадиган эди-ку? Уни кўрарга қўзлари йўқ эди. Энди у билан қуда-анда бўлмоқчимилар?

      Бу гап Кароматга ёмон ботди.

      – Мусалламни ёмон кўрсам… – дея тутилиб қолди у. – Унга ҳам ўзингиз айбдорсиз. Бечорани ўзингиз… йўлдан оздиргансиз. Шуни оламан, деб…

      – Ҳа-а, ана шунақа бўлади, – деб Шерқўзи хотинининг гапини шартта кесди. – Бир вақтлар пуф сассиқ эдик, калтабақай, яна нима балолар эдик. Биз билан роса бир йил юриб, тегишга келганда, «Бўйи бир қарич бўлмай ўлсин, шу читтакка тегаманми! Тагига тўртта ғишт қўйса ҳам менга етмайди», деб бурунларини жийирган эдилар, – Шерқўзи қўлларини белига қўйиб, овозини чийиллатиб, бошини сарак-сарак қилганча хотинини ижиклади. – Айтавермайми? Мусаллам менга битай деганда, ҳар куни йўлимни пойлаб, бунинг ҳам иложи бўлмагач, «Агар мени ташлаб, Мусалламни олса, устимга керосин сепиб ўт қўяман», деб опасини югуртирган ҳам ўзлари. Шундайми? Яна айтайми? «Куёвимга кўз қисдинг», деб шўрлик бева Шарофатни юлганингизни ҳа гапирайми? «Мусалламни иссиқ-совуқ қилиб беринг»», деб чизмакаш

Скачать книгу