ТОП просматриваемых книг сайта:
Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Читать онлайн.Название Ўзим билан ўзим
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-110-5
Автор произведения Аъзам Аҳмад
Издательство SHARQ
– Кел-э! Қайларда юрибсан? Одамни соғинтириб юбординг-ку! Ука деган ҳам шундай бўладими? Уч ойдан бери на хат, на хабар! Мундоқ акам бор эди ҳам демайсан. Ишларинг қалай? Рангинг олиниб қолибди. Чарчадингми? Имтиҳонларинигдан қутулдингми? Қачон битирасан бу ишингни? Ҳеч ёқлай деяпсанми? Ёқла-е тезроқ. Бизнинг кўкракка ҳам шамол тегсин! Укамиз олим бўлди, деб кариллаб юрайлик. Энди уйлансанг ҳам эрта эмас, Мусақулбой. Турғун сен билан ўқиганмиди? Яқинда яна ўғилли бўлди. Ўзи магазинчи, тўрт ўғилнинг отаси, бурнига хода етмайди. Бу ёқда, мана, Султон уканг ҳам уйланаман, акам йўлимни очсин, деб турибди. Келин ҳам тайёр эмиш, ҳа. Тоза ошиқ-маъшуқ. Қўй-э шу ишингни, қийналиб кетдинг. Ё домлангнинг қиз-пизига кўз тикиб юрибсанми? Майли, сеники тўғри. Катта одамлар билан қариндош бўлган яхши. Мана, биз ўқимадик. Лекин янганг билан қозон-товоқ, уй-рўзғон институтини гуллатиб ётибмиз. Энди қайнота-қайнаналикни имтиҳон топширарканмиз…
«Масковдаги беш йиллигидан ҳам катта ўқишда домуллоликка ўқиётган Мусоқулбой» акасининг пишиб ўтиб кетган шафтолидек тап-туп тўкилаётган саволларига сиполик билан хушламайгина ҳа-ҳу деб ўтирди. «Машқи паст – пул сўраб келган-ов», деб қўйди ўзича Шерқўзи.
Ака-ука қуйруқ ёғига қилинган хушхўр паловни тушириб, сўнгра хўжабилмас қовунни ҳузур қилиб ейишди, устидан аччиқ кўк чойни босиб-босиб ичишди. Шерқўзи «Ҳа, кўрсатган кунингга, етказган мартабангга шукур!» деб ёнбошлади, нос отди. Мусо ҳам чўнтагидан тилла қоғозли қутичани чиқариб, сигатера тутатди.
– Мусоқулбой, бошга бир ташвиш тушиб турибди, ука, – деб гап бошлади Шерқўзи носини тупириб, оғзини чой билан чайиб олгач. – Шу уканг, жиян бўлса ҳам уканг-да энди… Кампир, ўғлинг қаёққа даф бўлди?
– Мансур жўрасининг туғилган куни экан. Ўзингиздан сўраб кетди-ку, – деди Каромат.
– Хаҳ, тирмизаклар-эй! Туғилиб нима каромат кўрсатибдиларки, уни нишонласа! – деди Шерқўзи. – Майли, бориб келақолсин. Ишқилиб, ичкиликка ўрганиб кетмаса бўлди… Мусақулбой, шу уканг еган-ичганимни бурнимдан булоқ қилиб оқизмоқчига ўхшайди-да.
Мусақул акасига ҳайрон қараб қўйди.
– Кампир, бор, сен у-бу ишларинга қара. Қозон-товоғингни ювасанми ё ҳамсояларникига ўтиб гап сотасанми, ишқилиб бизни холи қўй, гапимиз бор, – деди Шерқўзи.
Афтидан Каромат уларни ҳеч холи қолдиргиси йўқ эди, шекилли, синини бузмай:
– Ўтирибман-да, – деди.
Шерқўзи шу пайтгача гапини икки қилмаган хотинига ўқрайиб қаради, аммо ҳеч нарса демай укасига ўгирилди:
– Тоза чарчадим, ука. Бир ўзим бўлсам, ҳали у деб югур, ҳали бу деб. Бир ёқда колхознинг иши, бир ёқда рўзғор ташвиши. Аҳволимни кўриб турибсан – битта хотинга гапим ўтмайди. Али десанг, бали деб туради. Она-бола тоза бошимга чиқиб олди. Мана, бир ойки, ҳар куни ғалва: Султонбойга хотин олиб бериш керак эмиш! Оқшомлари ухламай, кўкрагини захга бериб ётади. Бир-бирларига кўнгил қўйибдилар! Шу Аширқулда бир қиз бор – худонинг