ТОП просматриваемых книг сайта:
Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Читать онлайн.Название Изхор
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-794-3
Автор произведения Xurshid Do`stmuhammad
Издательство Yangi asr avlodi
«Етти қават» ҳикояси қаҳрамони Жузеппе Корте (у «Жимжитхонага йўл»да Дино Корте номи билан аталади)нинг касалхонадаги турли қаватларга жойлашуви, ҳар бир қаватнинг ўзига хос хусусияти «Жимжитхонага йўл»да сақланиб қолади. Дино Буцатти Жузеппе Кортенинг еттинчи қаватдан биринчи қаватгача бўлган сафарини босқичма-босқич таҳлил қилади.
Корте ёнидаги бемордан қаватлар ҳақида маълумот олгач, биринчи қаватда кимлар ётишини сўрайди: «Воҳ, биринчида буткул ўлаёзганлар. У ерда дўхтирларга иш қолмаган. У ёғи фақат руҳонийларнинг ташвиши. Яна гўрков-пўрков дегандай…
– Аммо биринчи қаватда касаллар жуда оз-ку, – Корте гапни бўлди, гўё у ўзини хотиржам қиладиган бу фикрини тезроқ тасдиқлатиб олмоқчидай эди, – деярли ҳамма хоналар беркитилган.
– Ҳозир, ростдан ҳам, озчилик, аммо эрталаб етарли эди, – нотаниш киши зўрға сезиладиган кулги билан жавоб берди, – дераза қопқалари туширилган хоналарда кимдир яқиндагина ўлган, бошқа қаватларда ҳамма қопқалар кўтарилганини кўриб турган бўлсангиз керак?» Шундан сўнг Жузеппеда ўлим ҳақидаги сирли тасаввурлар уйғонади, дардчил бир қизиқувчанлик билан биринчи қаватни кузатади, ундан узоқлигидан хотиржам бўлади.
Ҳикояда инсон табиатининг қизиқ бир жиҳатига эътибор берилади: инсон бир умр ўлимни кутади, лекин айни дамда унга йўлиқишини хоҳламайди. Ниҳоят, Жузеппе ўзи кутган, бироқ асло хоҳламаган – биринчи қаватга ҳам етиб боради. Дераза қопқаларининг тушиши ўлим онлари етиб келганлигини англатиши билан ҳикоя тугалланади. Ёзувчи қаҳрамонни қаватлар орасида саросар кездирар экан, шахс ва жамият ўртасидаги муносабатни акс эттиришга ҳаракат қилади. Персонаж ўлимининг сабабини ҳам мазкур муносабатдан излайди.
…адиб «Етти қават» ҳикояси қаҳрамони Кортенинг жамиятга ва шу орқали ўлимга нисбатан исён кўтаришига йўл қўйиб беради. Дино Буцатти учун ўлимнинг моҳияти эмас, қаҳрамоннинг унга муносабати муҳим. Биз ҳикояда Ғарбга хос фалсафий тасаввурнинг бадиий инъикосини кўрамиз. Инсон ва унинг ўлимга муносабати масаласи «Жимжитхонага йўл» ҳикоясида ўзгача сайқал топади. Ҳикояда