Скачать книгу

битта Жажмандан бошланган эрмак сон-саноқсиз жажманларнинг ёпирилиб келишига имкон яратди.

      Бешинчи аспект эса ёзувчи Альбер Камюнинг «Бефойдалик ҳақида эссе» ва «Сизиф ҳақидаги миф» («Эссе об абсурде», «Миф о Сизифе») асарлари билан боғланади. Сизиф бир тепаликнинг тўкилиб тушган тошини тинимсиз юқорига ташиб чиқаради. Бахтга қарши бу тошлар яна қайта пастга тушиб кетади. Жуда қийинчилик билан қилинадиган бу ҳаракатлар асло тугамайди. Сизиф ҳориб-чарчаб, азобланиб кетишига қарамасдан тошни тепага қайта олиб чиқишга мажбур. Бунда Камю таъкидлаганидек, инсон умрининг ва поёнсиз меҳнатининг охир-оқибат барибир бефойда эканлиги кўрсатилади. Сизиф ҳар қанча азоб чекиб ҳаракат қилмасин, унинг бу меҳнатидан ҳеч кимга фойда йўқ. «Жажман»да эса одамлар митти юҳони ўлдиришга жуда кўп уринишади, аммо у ўлмайди. Одамларнинг тинимсиз ҳаракатлари бефойда кетади, чунки баҳайбат қўл бозорга яна чексиз жажманларни ташлайди. Сизифда меҳнат интиҳосиз, ҳикояда жажманлар. Демак, бу ерда поёнсизлик – интиҳосизлик тушунчаси ҳам бор экан.

      Энди охирги сўз сарлавҳа ҳақида. Жажман сўзи «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да диалектларда «жажжи», яъни «кичик» деган маънони англатиши қайд этилган. Агар бу изоҳни сўз маъносининг биринчи варианти деб оладиган бўлсак, иккинчи варианти Навоийнинг «Садди Искандарий» достонига келиб боғланади. Биз шу достондаги яъжуж-маъжужларни жуда яхши биламиз. Бунда биз кузатаётган икки образ (Навоийда Яъжуж-маъжуж, Х.Дўстмуҳаммадда Жажман) вазифалари жиҳатидан бир-бирига ўхшаб кетади. Чунки улар иккаласи ҳам одамларга фалокат ёғдиради. Балки ёзувчи ана шу яқинликка асосланиб, Навоийда қўлланган ўша сўздан қисқартма ҳолда янги сўз ҳосил қилгандир. Яъжуж-маъжуждаги бу икки қисмга тегишли бўлган «жуж» бўғинини олиб, унга – ман сифат ясовчи аффикс қўшиш билан шу қўшимчадаги унли «а» товушига «жуж»даги «у» товуши уйғунлашган бўлиши ҳам мумкин. Бунда бало-офат маъносини берувчи янги сўз ҳосил қилинган бўлса, эҳтимол…

      Биз бу мулоҳазаларимизга нуқта қўйишга шошилмаймиз, чунки яна бошқа фикрлар ҳам бўлиши мумкин. Мен ҳикоя ҳақидаги энг сўнгги сўзни сиз айтишингизни истар эдим…

Наргис ДОВУРБОЕВА («Ёшлик» журнали. 1991. 5-сон. Б.42-43.)

      НОТЕКИС ЙЎЛЛАР АЗОБИ

      Ифода усулида, қаҳрамон танлашда оригиналликка интилиш бугунги нисбатан ёш ижодкорларнинг кўпчилиги учун истисносиз таомилга айланиб боряпти. Хуршид Дўстмуҳаммад ҳам салбий қаҳрамон образини яратишни дилга жо қилган экан, уни Жажман деб номламасдан, биз кўникиб қолган асарлардаги каби номлардан бири (масалан, Қоплон деб) атаса бўлмасмиди?

      Йўқ, у бу йўлдан юрмади. Кўпинча асарларидаги салбий қаҳрамонларга ўзича салбий маъно ташийдиган номлар насиб этган. Хуршид Дўстмуҳаммад ҳикоясида эса текинхўрларнинг умумлашма образи – Жажман асосий қаҳрамон вазифасини ўтаган. Адибнинг ўз ғоявий ниятини мажозий образ – Жажман орқали талқин этиши одатдаги салбий қаҳрамонларга қараганда

Скачать книгу