Скачать книгу

охир-оқибат барибир жон таслим этади. Зоҳид Яқин эса яшашдан умидвор ҳолда тақдирга тан беради, итоат йўлини тутади, ўлимни ҳақ деб билади, ундан қочиб қутулиб бўлмаслигини дил-дилдан туйиб туради. Муаллиф қаҳрамоннинг сўнгги дақиқалари ҳақида ички бир мамнуният билан шундай ёзади: «У умрида ўзгаларга малоли келишини сира истамади, бошқаларга оғири тушмай яшашни саодат деб билди, мана, каравотини ғилдиратиб бораётганларга ҳам малоли келмаяпти! Ўзингга шукр, деди Зоҳид Яқин. Етказганингга шукр». Мана шу мангу жудолик дақиқаларида муаллиф ғаройиб бир жозибани кашф этади. Персонажлардан бири «Зоҳид Яқиндек инсонларгагина насиб этадиган жозиба бу», дейди. Аслида Зоҳид Яқиндаги бу ноёб фазилат – илоҳий жозиба бутун ҳикоя давомида қадам-бақадам намоён бўлиб, пировардида, қаҳрамон умрининг сўнгги дақиқаларида энг олий нуқтасига кўтарилади. Қаҳрамондаги айни шу хислат Хуршидни «Етти қават» ҳикоясидаги талқин билан баҳс олиб боришга, ўзига хос қиёсий назира-ҳикоя ёзишга ундаган.

Умарали НОРМАТОВ («ЎзАС» газетаси, 23 июнь 2006.)

      МИЛЛИЙ ХАРАКТЕР ЯРАТИШ ЙЎЛИДА

      Ўзбек ҳикоячилиги кейинги йилларга келиб ўзининг ранг-баранглиги, қамров кўламининг кенглиги, шакл ва мазмундаги янги жиҳатлари билан етакчи мавқега эга бўлди.

      Ҳикоя «тарихи жуда узоқ. У жуда кўп даврларни, муаллифларни, ғоят ранг-баранг ғояларни, ҳодисаларни, хилма-хил қаҳрамонларни кўрди, аммо унинг ҳажми, шакли деярли ўзгармай келяпти», деб ёзган эди мунаққид Умарали Норматов. Кейинги даврдаги энг яхши ҳикоялар бу фикрни қисман рад этади. Чунки ҳозирги ҳикояларда ўзига хос янгиланиш, мавзу ранг-баранглиги, қамров кўламининг кенглиги, шакл ва мазмундаги изланишлар яққол кўзга ташланмоқда. Ҳикоядаги янгиланиш, ўзига хослик, миллийлик, аввало янги ҳаётий воқеа-ҳодисалар, фақат, янги образларни яратишдан бошланмоқда.

      Тўғри, миллий характер яратиш масаласини 60–70-йиллар ҳикоячилигида ҳам муайян даражада кўриш мумкин. Лекин хоҳлаймизми-йўқми, уларнинг аксариятида шўровий мафкура таъсири сезилиб туради. Кейинги йиллардаги ўзбек ҳикояларида ифода ва тасвир имкониятлари кенгайгани яққол кўринади. Бадиий характер яратиш борасида ҳукмрон мафкура тажовузидан холи бўлиш, шаклий-услубий изланишлар инсон руҳияти тадқиқотини янги бадиий мезонларга кўтаргани сезилади. Бундай йўналиш ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад ижодида ҳам кўринади. Унинг жиддий изланишлари натижасида янгича тасвир, теран фалсафий-бадиий талқин, қаҳрамон руҳиятини ифода этишга интилиш каби хусусиятлар асосий тенденцияга айланган.

      Ёзувчининг яқинда нашр этилган «Беозор қушнинг қарғиши» ҳикоялар тўпламида анъаналаримизнинг ғарбона шартлилик билан уйғунлашган шакли кузатилади. Ёзувчи тўпламга киритилган ҳикояларни туркумлаб, саккизта фаслга бўлади.

      Ёзувчининг ўзи «ҳар бир ҳикоя – янги ижодий кайфият! Воқеликни ўзгача идрок этишга ҳаракат! Пайдо бўлаётган ҳикоя зўр бўладими, ўқувчилар орасида шов-шув уйғотадими, ҳар қалай мен бу ниятда ижод столига ўтирмайман»,

Скачать книгу