ТОП просматриваемых книг сайта:
Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Читать онлайн.Название Изхор
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-794-3
Автор произведения Xurshid Do`stmuhammad
Издательство Yangi asr avlodi
«Етти қават» ҳикояси матнига эътибор қилинса, қаватдан қаватга кўчишнинг бирортасига ҳам Корте розилик бермайди, ҳатто қаршилик кўрсатади. Зоҳид Яқин эса қаватдан қаватга кўчишларни, яъни хотима сари юришларни ўзи истайди, баъзан ҳатто ташаббускор ҳам бўлади. Эҳтимол, айни шу ўринда назиранинг бутун моҳияти ифодаланган бўлиши ҳам мумкин. Яъни ўзбек ижтимоий зуғумга қаршилик қилиб ўтирмайди, унга тез кўникади, кўникибгина қолмай, унинг тарафдори, ҳатто ташаббускор, ҳимоячисига айланади. Бундай ташаббускорлик эса қандай оқибатга олиб келиши насрий назирада чиройли кўрсатилган.
Х.Дўстмуҳаммад назиранинг барча ўринларда ҳам етарлича маҳорат кўрсатган деб бўлмайди. У ўзигагина маълум бўлган ниятга тезроқ етмоқ учун тўртинчи, бешинчи ва еттинчи қаватларни ташлаб кетадики, айни шу жиҳатлар ҳикоянинг ожиз жойларидир. Чунончи, ҳикояда учинчи қаватда ётган Зоҳидни бешинчи қаватга чиқармоқчи бўлишади. У эса ғайратга кириб кетиб, бир йўла олтинчи қаватга етиб қўя қолади. Бизнингча, назирагўй қаҳрамонни тўртинчи ва бешинчи қаватларда етарли бадиий юк билан таъминлай олмаганлиги учун ҳам шу хил «паришонхотирлик»ка йўл қўйган бўлса керак. Шунингдек, олтинчи қаватда фариштага айланган қаҳрамоннинг еттинчи қаватга чиқмай қолгани ва у ердаги миссиясини бажармаганлигини ҳам ютуқ деб бўлмайди. Лекин юқори қаватдаги оқ сурп ва қизил бахмал, сузиб бораётган каравот, бошқалар томонидан айтилаётган сўзларнинг ҳар бири салмоққа эга, аниқ мақсадга қаратилган, миллий асосга қаттиқ таянган. «Етти қават»да энг пастки қаватнинг Кортега қоронғи кўриниши, Зоҳид Яқинга эса сўнгги қаватнинг оппоқ нурга буркангандай туюлиши икки хил эътиқод вакилининг ўзига хослигидан келиб чиқадиган жиҳатлардир. Яъни бири учун бу дунё билан ҳаёт тамом бўлади. Бошқаси эса энди бошланажак нурли ва абадий ҳаётдан умид қилади. Бошқача айтганда, Ботиш вакилини ўлим маҳв этади, Чиқиш аҳлини ўлим юксалтиради.
Х.Дўстмуҳаммаднинг «Нусхакашнинг меросхўри» ҳикоясида ҳаёти фожиали бурилиш палласини кечираётган шахснинг мураккаб, таҳликали ҳолати анча маҳорат билан акс эттирилган. Бадиий ижод нусха кўчириш ҳам, яшаш воситаси ҳам эмас, балки юракдаги дардни ифодалаш эканлиги мураккаб тақдирли қаҳрамонлар мисолида кўрсатилган. Лекин бир нарсани таассуф билан таъкидлаш жоизки, ҳикоя завқ билан ўқилмайди, унда инсоний жозиба, киши руҳиятига кириб борадиган ёруғлик сезилмайди.
ПИШИБ ЕТИЛГАН «МЕВАЛАР»
«Беозор қушнинг қарғиши» муҳаббат ҳақидаги яна бир асардир. Ундаги қаҳрамонлар сиз билан бизнинг замондошларимиз, рўзғор, бола-чақа ташвишлари билан куймаланиб юрган одамларнинг бир-бирига муносабати қаламга олиниши баробарида инсон ва табиат орасидаги азалий риштага ҳам ишора қилинади. Забонсиз жонзотлар ҳам аслида, одамнинг меҳрига зор. Қалдирғочнинг файзли хонадонга ин қуриши тўғрисидаги қадимий ҳикмат ҳикоянинг сюжетини ташкил