Скачать книгу

Қайғу босганидан кейин бу ердан муҳаббатни қидирманг, бу ердан меҳрни тополмайсиз, бу ердан жаннатни тополмайсиз, бу ердан шайтонни топасиз, бу ердан дўзахни топасиз. Жаннат билан дўзах қаерлардадир, олисларда тургани йўқ! Бу энг аввало, инсоннинг қалбидадир. Ҳар синовга тайёрланиб бораверганимиз яхши бўлади, лекин қалбдан қайғуларни, хафагарчиликларни, норозиликларни кетказиб поклашимиз керак».

      Оёқ остида қолдим дема вой, Ахир чинни коса бўлур тепки еган лой. Агар берсанг жазо, қодир Худосан, Агар авф айласанг, сан Подишосан.

Сўфи Оллоёр

      Оллоҳ одам қиёфасидаги оппоқ соқол қўйган мўйсафид эмас. Бизнинг онгимиз, тафаккуримиз уни тасаввур қилишга ожиз! Уни тасвирлашга тил ожиз! Уммоннинг моҳиятини бир томчи сув акс эттиради, деганларидек ана шу бир томчи сувни сезишимиз керак. Бутун борлиқни ҳис қилиш учун ўзингни англашинг кифоя дейилади. Кечиримлилик, кечира олишни ўзига жо қилиш шунга биринчи қадам бўлади.

      Агар қалбда қайғу бўлиб турса, олтинчи туйғуни сезмайсиз. Ҳақиқат ёки ёлғонни ажратолмайсиз. Бунга қайғу халақит беради. Кераксиз ҳис-ҳаяжонни юзага келтиради. Сиз яшаш ўрнига қасд олишни ёки хафа қилган одамни бир поғона пастга уришни хоҳлаб, ўзингизга ўзингиз қози бўлиб қоласиз. Бунинг кераги йўқ! Нима қиласиз ўзингизга ўзингиз ҳукм чиқариб? Ўзингизга озор берганга баъзан ёмон ният қиласиз, ҳатто қарғайсиз. Балога гирифтор бўлишини хоҳлайсиз. Бу билан аслида сиз ўзингиздаги дўзахнинг чегарасини кенгайтиряпсиз. Қалбингизда дўзахни олиб юрибсиз. Уни жаннатга айлантириш учун кечиримли бўлиш керак. Бандаси кечира олмайдиган нарсанинг ўзи йўқ! Эсингизда бўлсин, сизнинг назарингиздаги энг ифлос, энг ярамас, энг ёмон бўлиб кўринган одамниям Оллоҳ яратган!

      ИНСОН – БУЮЖ МЎЪЖИЗА!

      Шоиру ёзувчилар трагедия, комедия, фантастик романлар, муҳаббат достонлари, шеъру ғазаллар ёзадилар. Бу жанрлар бири бошқасидан фарқланади. Ҳаммаси бир хил бўлиши шарт эмас. Аммо уларнинг бари бир нарсага – эзгуликка хизмат қилади. Ёмонни кўриб яхши бўласиз, «чинни коса»га айланасиз. Шунинг учун комилликка эришган азиз инсонларда хафа бўлиш туйғуси йўқ. Шундай экан, сиз нега хафа бўласиз? Ҳеч қачон «уруғ» «уруғ»дан, инсон инсондан хафа бўлиши жоиз эмас. Шуни тушуниб, ҳазм қилиб юборинг, қалбингизни покланг! Кечириш учун ўша ҳолатни, ўша вақт, замонни, ўтмишда бўлган воқеани эслаб, шу одамни олдингизга хаёлан яқинлашишига рухсат бериб, унинг сиздан кечирим сўраётганини тасаввур қилинг. Кейин сиз «кечирдим», деб фақат тил билан эмас, дилингиздан ўтказишингиз лозим. Ана шу ҳақиқий маънода кечириш бўлади. Қалбингиз пок бўлади.

      Коинотдаги вақт ҳисобига кўра инсон умри бир сониялик чақмоқ чақиб тугашидай гап. «Беш кунлик дунё» деб қўйишибди. Шу беш кунни дардни қалбимиз билан олиб юраверсак, қайғу билан ўтиб кетади ҳаётимиз. Ҳар қандай ҳолатда ўзингизни кечиринг. Бунинг бошқа иложи, йўли йўқ. Кечириш оддий ҳолатга айланиши керак. Эндиликда руҳшунослар, педагоглар, фалсафашунослар, ёзувчилар «уруғ»ларни йиғиб, қандай қилиб

Скачать книгу