ТОП просматриваемых книг сайта:
Хазина. Дилфуза Собирова
Читать онлайн.Бундайларнинг асл моҳияти – жанжал қилиш, жанжал қилишдан роҳатланиш бўлади. Бояги ўз-ўзини қийнаш (мазохист), бировни қийнаш (садомазахизм) уларнинг феъл-атворида бор. Лекин шуни ўзи тан олгиси келмайди. Бўлмаса яхши эркаклар камми? Аёлини гулдай қилиб, бошида кўтариб юрадиган эркаклар озми? Йўқ, уларнинг кўзи ундайларни кўрмайди! «Уруғ» фақат ўзига ўхшаган «уруғ»ни яхши танийди. Сабзи уруғи бошқа сабзи уруғларини мингта бегона уруғларнинг ичидан жуда тез таниб олади. Унга буғдой дони керакмас, маккажўхори дони ҳам керак эмас. Унга айнан ўзига ўхшаган «яхши» уруғ керак. «Қурт»лар ўзининг қилган хатосидан, «йўқотган ҳассаси»дан тўғри хулоса чиқариб, ўзгаришга ҳаракат қилади. «Капалак»лар эса нафақат ўзининг, бошқаларнинг ҳам хатосидан тўғри хулоса чиқариб, ҳаётини тўғри йўлга бошлаб кетаверади. У тўғри хулоса чиқариш учун хато қилиш керак эмаслигини англаб етган! «Бирни кўриб фикр қил, мингни кўриб шукр қил» деган иборанинг моҳияти шунда. Бу иборани минг марта эшитган бўлса ҳам, асл мағзига етиб бормаган. Кечиримлилик шундай пайдо бўлади.
Агар буни биз пири комил сифатида яна таърифлайдиган бўлсак, асли юқоридаги ривоятдаги мўйсафид рамзида дунёни кенг англаш, уни яхлит, бутунроқ, тўлароқ қабул қилиш ҳақида гап кетяпти. Пири комил тимсолида донишмандлик очиляпти. Унинг энг қимматбаҳо «от»и қадрли бўляпти. Уни ҳеч қандай бойликка алмашиб бўлмайди. Чунки унинг қийматига етадиган бойлик йўқ. Ички моҳият унинг энг катта бебаҳо гавҳаридир. Подшолар отни сотиб оламиз деб келишди. Унинг отини ўзлариники қилиш учун пул таклиф қилишди. Аслида пири комилга келиб таълим олиб шогирд тушиш ўрнига, пул билан келишяпти. Яъни, мантиқан ва моддий жиҳатдан дунёни бир тарафлама англашга уриниш, моддий бойликлар билан айирбошлашга уриниш бўляпти. Уни сотиб олиб бўлмаслигини тушунишмайди. «От ўрмонга қочиб кетибди» дейиляпти. У «капалак» бўлиб учди, ҳақиқатни англади, комилликка эришди. У ўрмонларда учиб, мазза қилиб чопиб юрди. Бу эса, у «капалак»ка айланди дегани. «Атрофида байталлар йиғилди» деяпти. Урғочи отлар – бу ташна қалб рамзи. Қалб моҳияти жиҳатидан аёл! Руҳ моҳияти жиҳатидан эркак! Яъни, ташна қалблар, очиқ юраклар, учишга тайёр қанотли мавжудотлар, атрофига шогирддар йиғилди, деган маънони англатяпти.
Шогирд, издошлар унчалик ҳам кўп бўлмайди. Исо пайғамбарда ўн иккита, Муҳаммад с.а.в. пайғамбаримизда эса бор-йўғи тўртта, яъни чорёрлар. Нимага юзта ё мингта эмас? Чунки қалб кўзи очиқ ҳақиқий шогирддар бармоқ билан санарли бўлади. Айғир от шуларни эргаштириб келди деяпти. Буни энди кўпчилик ҳар хил талқин қилади. Бири ўзининг