Скачать книгу

эътиборли бўлинг! Ишингиз амалга ошгач, аввало ўзингизни, қолаверса яқинларингизни табриклаб, сийлаб қўйиш эсингиздан чиқмасин.

      Моддий ва маънавий рағбатлантириш келажакда қўйилажак юксак мақсадларнинг янада жадалроқ амалга ошишини таъминлайди.

      ТУШ ҲАҚИДА

      Тушлар турлича фарқланади. Тушда аён бўладиган нарсалар бор. Масалан, шон-шуҳратингиз, мавқеингиз кўтарилиши ёки тушиши рамзий маънода аён бўлиши мумкин. Тушда каравотдан ёки зинадан тушиш, кўтарилиш шу нарсаларни билдиради. Масалан, мол-давлатнинг келиши ёки кетиши, шулар аён бўлиши мумкин. Бу энди оддий тушлардан фарқ қилади. Бундай тушни кўриб уйғонганингизда жуда сергак бўлиб қоласиз. Унча-мунчага эсингиздан чиқмайди. Ана шу тушлар сизга нима бўлишини, сизнинг миянгиз, тафаккурингиз ухлаётган жараёнда, қандайдир ўзгарган ҳолатда ҳалиги тушингизнинг ечими хаёлингизга келиб, бояги кўп нарсалар аён бўлади. Чунки бу пайтда мия ўйлашдан озгинагина бўлса ҳам тўхтаган ёки секинлашган бўлади.

      Менделеев ҳам ўзининг дунёга машҳур «Элементларнинг даврий жадвали»ни тушида кўрган. Тушида кўриб, кейин уни ҳаётда амалга оширган. Бу олтинчи ҳис-туйғу. Кундалик кўрадиган тушларингиз хотиралар, ҳар хил ҳолатларга боғлиқ. Кунингиз хушчақчақ бўлиб ўтса, ухлаганингизда яхши тушлар кўрасиз. Қўрқинчли киноларни кўриб ухлаганда эса ваҳимали нарсаларни кўриш мумкин. Бу нарса миянинг аста ишлаб, куни бўйи кўрганларини ҳазм қилаётгани бўлади. Шунинг учун буни ажрата билиш керак.

      МАЪЛУМОТ ҚАБУЛ ҚИЛАЁТГАНДА УНИ ҚАНДАЙ ТИНГЛАШ АҲАМИЯТЛИМИ?

      Албатта, ҳамма нарсанинг аҳамияти бор. Масалан, киши кимнидир тинглаётганида оёқ-қўлларини бир-бирига чалиштириб ўтирса, бу шу одамнинг маълум бир жиҳатлари ҳали ёпиқ эканлигини билдиради. Ўзи билмаган ҳолда ўзини нимадандир онг остида ҳимоя қиляпти.

      Тана ҳаракатлари тили деган йўналиш бор. Русчасига «Язык телодвижения» дейилади. «Язык телодвижения» китоби муаллифи Аллан Пиз кўп фойдали нарсалар тўғрисида ёзган. Ҳар бир ҳаракат аҳамиятга эга. Масалан, эркакларнинг бўйинбоғини ҳар замонда тўғрилаб қўйиши, аёлларнинг вақти-вақти билан сочларини тўғрилаб қўйиши қарама-қарши жинс вакилларига ёқиш учун қилинган ҳаракатдир. У эркакнинг ёши хоҳ тўқсонга кирган бўлсин, ё юзгами аҳамияти йўқ. Қаеридадир «у ёқ-бу ёғимни тўғрилаб қўяй, яхши кўринай» деган маъно ётибди. Мисол учун, сиз ким биландир шартнома имзоламоқчисиз ёки бир иш бошламоқчисиз. Шу ишингизнинг битиши ўша одамларга қайси жиҳатдан боғлиқ, дейлик ва уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳам қараб, сизга бўлган муносабатини билиб олишингиз мумкин. Бунда ҳолатни адаштириб қўймаслик керак. Дейлик, у одам об-ҳаво туфайли шундай қилаётгандир. Унинг ўзини тутиши сизга ўша одам ҳақида умумий тушунча беради. Энг асосийси, инсон ёлғон гапираётганида, кўзини олиб қочади. Масалан, табибнинг олдига бир бемор келди. Агар у ўладиган касал бўлса, қандай қилиб «сен ўласан» деб айтади. «Тузалишингизга ишониб ҳаракат қилинг, яхши бўлиб кетасиз» дейиш керак. Балки ростдан ҳам

Скачать книгу