ТОП просматриваемых книг сайта:
Хазина. Дилфуза Собирова
Читать онлайн.Тафаккур, қалб, вужудни очиш керак. Ирода, ирода кучи, қатъиятлилик, ишонч, билиш! Шундай бўлишлигини билиш бу ишонишданам юқори босқичдир. Пири комилларда билиш ҳолати бор.
Шунинг учун уларга исботнинг ҳам кераги йўқ. Одамлар ташқи дунёсига кўпроқ эътибор бериб юборган пайтда, динлар аста-секин «ўла» бошлайди. Ана шунда пири комиллар уларни тирилтириб туради. Жон бериб туради. Демак, аввало ишончнинг моҳиятини яхшилаб англаб олиш керак. фақат бош билан эмас, юрак билан, қалб билан англаш ҳам керак. Тушуниш керак, билиш керак! Рангларни бешта ҳис-туйғу билан, оқ-қорани, қизилни, сариқни, ширин-аччиқни, нордонни кодлаганингиз сингари олтинчи туйғу билан ҳам кодлайсиз. Кодлай бошлаганингиздан кейин янаям ишончингиз кучайиб, билиш даражасига ўтади. Усталар билади, шунинг учун ўзига бир ҳафта ёки бир йиллик олдинги режани тузаверади. Ажалини бир байрамдай кутиб олади. Агар ўлим бўлмаганида эди, инсониятга ҳаётнинг умуман қизиғи қолмаган бўларди. Бу дунёда умрбоқий бўлиб юришдан худо асрасин. Оллоҳ ҳамма нарсани ўткинчи қилиб қўйган. Бу дунё – синов! Туғилиш, гўдаклик, болалик, ёшлик, навқиронлик, ўрта ёш, кексалик – ҳаммасини кўриб чиқасан. Битта босқичда қолиб кетмадинг. Ҳаммасини кўрдинг, униям кўрдинг, буниям кўрдинг, аччиқниям, нордонниям, яхшиниям, ёмонниям, иссиқниям, совуқниям, оқниям, қораниям.
Масалан, сиз мактабни тугатгач, охирги қўнғироқ чалинса-да, «яна ўқигим келяпти» деб қайтадан биринчи синфга бора олмайсиз. Туғилиш ва ўлим ҳам худди шундай нарса. Уни муносиб кутиб олиш керак. То ўлим бизга яқин келмагунича, яхши амалларни қилиб қолишга улгуришимиз керак. Санкт-Петербурглик Алексей Марченконинг ажойиб бир гапи бор эди:
«Фараз қилинг, дунё, яъни ер юзи мисли футбол майдони. Иккита команда жаҳон биринчилиги учун ўйнаяпти. Сиз «Шуям ўйинми, мана мен ўйнаганимда эди, ҳаммаси бошқача бўларди» деб томоша қилаётган томошабинсиз. Бу биринчи кўриниш, моҳиятан «уруғ»ларнинг фикри. «Қурт» кўринишида эса сиз ўйин майдони ичидасиз, лекин бор маҳоратингизни ишга солиб жонжаҳдингиз билан берилиб ўйнамаяпсиз. Сизни томошабинлар қанчалик қўллаб-қувватламасин, барибир ютқазиб қўйдингиз. Чунки сизда «ҳали кўп ўйинлар бўлади, бунисида бўлмаса кейингисида ютарман» деган фикр мавжуд. Умр қисқа, ўтган вақт эса қайтиб келмайди. Олий ҳакам «чур» этиб ҳуштагини чалиб, «марҳамат, фалончи рақамли ўйинчи, ўйингоҳни бўшатинг» деганида эса довдираб қоласиз. Бўлди, вақт т�