ТОП просматриваемых книг сайта:
Хазина. Дилфуза Собирова
Читать онлайн.Ўзингизни қалтис ишлар билан шуғулланадиган соҳаларга яқинлаштирмасангиз бўлди. Чунки буни қонун қоралайди, тегишли тартибда жазога тортади. Бундай ишларга зинҳор яқинлашманг. Масалан: гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва сотиш, қурол-яроғ ишлаб чиқариш ва сотиш, қиморхона. Бу соҳаларни, ҳайриятки, қонун қаттиқ назоратга олади. Бу иллатлар одамзотни ҳалокатга олиб келади. Инсонларнинг оғирини енгил қиладиган ва унга эзгулик йўлида хизмат қиладиган соҳаларда фаол бўлиш, олға одимлаш керак!
Дунё учун ғам ема, Ҳақдин ўзгани дема. Киши молини ема, Сирот узра тутар-о.
Хусусий банк очишингиз ҳам мумкин. Чет элдами, шу ердами, қаерда бўлса ҳам. Бу судхўрликка кирмайди. Биринчидан, ҳаммаям банкир бўла олмайди. Катта-катта «қурт»лар, тез қимирлайдиган, қанотлари шаклланиб бўлган, парвозга тайёрланиб турган «капалак»лар орасида ҳам банкирлар бўлади. Булар катта банкирлар. Бу банкирлар «личинка» одамга, «уруғ» одамга ҳеч қачон пул бермайди! Чунки улар «қайтараман, қайтараман…» дегани билан иложсиз кишилардир. Чия – эндигина тухумни ёриб чиққан қушнинг боласи қандай қилиб қайтаради! ? У фақат ейишни билади, унга емиш бермасангиз, очидан ўлади. Шунинг учун у алдашга мажбур… «Бераман, қайтараман» дейди, еяверади. То ўзи ҳаракат қилиб, «қурт»га айланмагунча қайтаролмайди. Унга пул берган банкир эса пул олган одамнинг моҳиятини тушунмаяпти. «Мен унга пул бергандим, қайтармаяпти» деб хафа бўлиб юради. Бу «уруғ»дан, «личинка»дан хафа бўлиб нима қиласиз? У бу нарсаларни ҳали тушуниб етмаган. «Капалак» эса шу босқичлардан, поғоналардан ўтган. Моҳияти жиҳатидан «қурт» бир жойда туролмайдиган фаол, ишбилармон одамларга пул беради ва кези келганда қайтариб олади. Улар мажозий маънода «устларига пилла ўрайди», яъни ортиқча даромад қилади. Ҳам ейди, ҳам орттириб устига пилла ўрайди, қимматбаҳо шойи мато қилади. Ипакни сувга солиб, ивитиб, ажойиб мато яратишади. Бу «қурт»ларнинг бонуси, ортиқча даромади! Ўзидан орттириб яна сизга қайтаради. Бу асли сизга, ўзига, жамиятга қайтараётган даромади.
Қаранг, табиатнинг ўзи катта бир устоз бўлиб турибди бизга! «Дон» униб-ўсиши, майсага айланиши керак, кейин эса буғдой ёки маккажўхори поясига айланади. Шундагина битта уруғдан юзлаб, минглаб дон ҳосил бўлади. Бўлмаса олган пулини қайтара олмайди. Лекин онда-сонда «дон»ларга, «личинка»ларга ҳам ёрдам бериб туради. Шундоқ ёрдам берадики, қарз қилиб кредит бермайди. Агар фоизсиз кредит