Скачать книгу

сюжети сакрашларсиз, бир текисда давом этади, воқеалар табиий, бири бирига боғлиқ ҳолда кечади, тасвирларда, диалогларда асар қаҳрамонларининг ички дунёси, характерлари ҳам очила боради. Онанинг соғлиғи ёмонлашганини, хушсиз ётганини эшитиб, кўнгил сўрашга келган ака-укалар, қавму қариндошлар саноқсиз. Ўлим яқинлашганда келганларнинг барчаси диний ва миллий расм-русумларни бажо келтиришади. Муаллиф Нуриддиннинг амакиси (отасининг укаси) Маҳмуд бобо диний маърифатли, иймони кучли одам сифатида шўроларнинг қатағонига учраганлигини, у саботу матонат кўрсатганлигини, Нуриддин фирқа аъзоси бўлса ҳам динидан воз кечмаганлигини, шу сабабли у ҳам қисман қувғин қилинганини тасвирлар экан, шу билан халқимизнинг турли бало, офатларни енгиб ўтишида миллий менталитетимизнинг шу фазилати, эътиқодга содиқлик катта кучга айланганини кўрсатади.

      Фарзандлар санаторийда даволаниб қайтган Шамсия она нега ўлим тўшагида ётиб қолганлиги сабабларини аниқлашга уриниб, бир-бирларидан сўраб, суриштирадилар. Бу ишларда фидойи шифокор Носиржон ҳам фаол қатнашади. Унинг ва бошқаларнинг тушунтиришларига кўра, Шамсия хола санаторийда даволаниш чоғида бефаросат дўхтирлар у ётган палатага оғир руҳий хаста бир келинчакни ҳам жойлаштирганлар. Ярим кечада келиннинг касали қўзғаб, талвасага тушади, бақир-чақир қилади. Устма-уст такрорланган бундай ҳолдан Шамсия хола қаттиқ қўрқади, қон босими кескин кўтарилиб, кейинроқ бош миядаги баъзи томирлар ёрилиб, инсульт юз беради.

      Романда онанинг ўлими билан боғлиқ мусулмонча меҳр-оқибат, расм-русумлар анча кўп саҳифаларни ташкил этади. Европа адабиёти асарларида қаҳрамон ўлимининг сабаблари анча муфассал тасвирланса-да, марҳум ёки марҳумани сўнгги йўлга кузатиш маросими кенг ёритилмайди. Муҳаммад Салом романида бу маросимнинг кенг ёритилиши, бунда иштирок этувчиларнинг соғломлик, беморлик ва ўлимга муносабатлари, одам ўлимини Оллоҳнинг иродаси, табиий ҳол деб қабул қилиш билан бирга, оиланинг таянч устунларидан бири – онанинг вафоти, айрилиқ изтироблари, она ҳаётлигида фарзандлик бурчини тузук бажара олмаганлик учун афсус-надомату ўкинчлар, ҳаёт ҳақида, яқин одамлар тақдири хусусида жиддийроқ ўйлашга олиб келади. Булар барчаси халқимиз миллий қиёфасини, руҳиятини очишга хизмат қилади.

      Ёш авлодни шундай миллий қадриятлардан хабардор қилиш, бу соҳада меҳр-оқибатнинг йўқолишига йўл бермаслик адабиётнинг бурчларидан биридир.

      Ёзувчи асарда катта оиладаги ҳар бир фарзанднинг характерига хос муҳим хусусиятларини ўз ўрнида билдириб ўтади: “Нуриддин ёшлик йилларини эслади. Олдинма-кейин туғилган уч ўғилнинг кенжаси – Заҳриддин падари эътиборини эртароқ ўзига тортди. У табиатан анча абжир, жуда ҳаракатчан эди. Даладан ўт-ўлан териб келишда ҳамиша мақтов эшитиб, эркаланарди. Бундан у ҳузурланиб, керилганича, ўзига бино қўяр, юмушларини янада кучайтирарди. Катта ака Нуриддин китоб шайдоси, хаёлпарастроқ, секин ҳаракат қилувчи, бироқ укаларига ўз гапини ўтказувчи, гап қайтаришга

Скачать книгу