ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 2
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-8-6
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
Нуриддин ўзи билан ўзи оворалигига қарамай, аёллар сафига тез-тез ташвишли назар ташлаб қўяр, йиғи суръатини пасайтириш зарурлиги ҳақида ўйлар эдию яқинларининг нолаларига чидолмай ўзи ҳам уларга қўшиларди. Шу орада бир киши унга яқинлашиб, билагидан секин тортдию қулоғига:
– Домла, қайғуйизга ҳамдардман, – дея шивирлади. Нуриддин кўз ёшлар ёмғири остида уни дафъатан таний олмади, рўмолчаси ила томчиларни артиб, жамоа хўжалигида фирқа ташкилотининг раҳбари бўлиб ишлайдиган йигитни аранг эсладию ҳамдардлигига жавобан уни бағрига босди. Йигитнинг кўзларидан ҳам бир неча томчилар думалагач, у кафтининг орти билан мижжаларини сездирмай артиб, яна ўз кўнглидагини пичирлаб айтди: – Домлажон, сизни ҳурмат қиламан, яхши кўраман, лекин…
– Раҳмат, укажон, – Нуриддиннинг овози титради. – Умрингизга завол етмасин, бунақа оғир кунга ҳеч қачон тушманг.
– Вазият қалтис, домлажон, сиз йиғламасангиз бўларди: катта одамсиз, фирқа аъзоси…
– А? – Нуриддин кўзларини катта очиб, унга қарадию бармоқлари шиллиқ қуртга теккан янглиғ қўлларини тортиб, индамай нарироқ юрди, гарангсиб, анқайиб турди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.