ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 2
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-8-6
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
– Ўзингизни ҳа деб ўтга-чўғга ураверишни энди тўхтатинг, онажон, – деди юраги эзилгудай бўлиб. – Буёғига ҳузур-ҳаловат кўринг, роҳатланиб, дам олиб юринг. Қолаверса, Ҳилол ёнингизда.
– Ҳилолдан кўнглим тўқ, – шарт кесди онаси. – Ишингга ғарқ бўлиб кетмай ундан кўз-қулоқ бўлиб турсанг, бас. Мана, кўклам келопти. Бориб, помидор экаман, кади экаман, қавун экаман… Онангдан ташвиш чекма, онанг ишминан тирилади, бачам…
Волидаси кўзида қандайдир жонланиш кўриб, Нуриддин эътироз билдиришга на рағбат, на куч-қувват тополди. Шу орада онасидан хабар олишга келган укаси Ҳусниддин билан волидаи муҳтарамасини ноилож кузатиб қолди. Бироқ орадан икки ой ўтар-ўтмас Фазлиддин сим қоқдию онасининг оғир ётганини, иложи борича тезроқ йўлга чиқишларини маълум қилди.
– Ўшанда бекор юборганман, – деди Нуриддин ўзўзига, тун қўйнини ёриб, шиддатли елаётган автобус ойнасидан маъюс қараркан. Ёнида, мижжа қоқмай, ўз хаёллари билан ўзи қоврилиб бораётган Ҳилола ҳушёр тортган каби акасига ялт қаради. У йўлда акаси билан бирга ўтиришни, янгасини олдинги ўриндиққа жойлашувини илтимос қилган эди. Аслида Нуриддин ҳам шундай мўлжаллаганди.
– Аҳ, нима дедингиз, ака? – негадир йиғламсиради Ҳилола. – Онамни айтяпсизми?
– Ҳа-да, ўшанда онамни қолишга кўндирганимизда, шу ёқда тузукроқ даволаттирганимизда яхши бўлармиди.
– Онам уйда сиқилдилар. Ўйлаб кўринг, сизу янгам ҳам, мен ҳам ишда, жиянлар ўқишда… Ўзларича пастга тушиб, у ёқ-бу ёққа бормайдилар, қамоққа тушгандай учинчи қават ойнасидан қарааб ўтирадилар… Телевизорга тушунмайдилар… Қуриб кетсин, нуқул ўрисча кўрсатувлар. Бизлару болаларингиз ҳам асосан Масковни кўрамиз. Онам бечора… – Ҳилола пиқиллади. Акаси ҳам безовталанди:
– Шуни сезган экансан, нимага олдини олмадинг, ҳеч бўлмаса, нимага менга айтмадинг?
– Каллам ишламаган, ака, энди эсимга келяпти… Ранглари синиққандай бўлувди. Кўчага айлантиришга олиб чиқсам, ҳарсиллаб қолардилар, ўтиришга жой излардилар.
Нуриддин индамай бош силкиди. Ўша пайтларда ўзи ҳам чуқурроқ мушоҳада юритмагани учун ичдан ўзини айблади. Кўз ўнгидан қиш ўрталарида онасини Ҳамза номидаги театрга олиб борган оқшом йилт этиб ўтди. Уйи билан театр оралиғи узоқ эмас, орада улов ҳам йўқ, фақат пиёда юрилади. Келини ҳамда қизи кампирни икки ёндан қўлтиқлашган, олдинда ўғил. Ўн дақиқалик йўлни қарийб ярим соатда босиб ўтишди, уч-тўрт марта тўхтаб, дам олишди. Ўшанда ҳам ўғил онани айблаган бўлди:
– Овқат емаганингиз учун шу ҳолга тушгансиз, она.
– Ундай дема,