ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 2
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-8-6
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
Ёзувчи асардаги ҳар бир образни холис тасвирлайди, уларга ўз муносабатини мутлақо сездирмайди, персонажларни ўзининг бадиий ниятига мос йўлга солмайди. Шу боис романдаги образлар тасвири жонли, суюмли ва ишонарли чиққан. Бу ҳол сабаб ўқирман кўзчил меҳнаткаш, тадбирли, аммо манфаатпараст ва зиқна Заҳриддиннинг тутумларидан унчалик ғашланмайди, унинг ўзидан-да хасис аёли Парвардадан нафратланмайди. Бу эру хотиннинг айрим хатти-ҳаракатларини қораласа-да, уларни ёмон кўриб қолмайди. Чунки тасвир жуда ҳаётий ва ишонарли эканидан ҳар бир ўқирман бу персонажлар тушган вазиятда ўзим ҳам бошқача йўл тутмас эдим, деган ўйга келади. Асарда Заҳриддиннинг ўз полизидаги қовунларни отасидан қизғаниши; ўтини бўла туриб, совқатаётган ука-сингилларига бермаслиги, айни чоғда жигарларини айрича меҳр билан ва астойдил яхши кўриши табиий тасвирланган. Бу тасвирлар ўқирманни тимсолнинг ўта мураккаб ва чигал ички оламига олиб кириб, руҳий дунёсига яқинлаштириб, одам табиати тўғрисидаги тасаввурини теранлаштиради.
Романда одамларнинг ижтимоий ҳаётга муносабати ўта реал тасвирланган. Унда ўзбекларнинг улкан ижтимоий марраларга интилишдан кўра, ўзининг туганмас маиший муаммоларини ҳал этишга мойил улус экани ишонарли кўрсатилган. Маиший турмуши доирасида фикрлагани учун ҳам ўзбек жамиятдан марҳамат кутиб ўтирмай, яхшироқ яшаш йўлини ўзи топишга интиладиган урунчоқ миллатлиги образлар мисолида жонли акс эттирилган. Айни вақтда романда ҳеч бир одам ўзи яшаётган жамиятдан четда туролмаслиги ҳам маҳорат билан кўрсатилган. Нуриддиннинг ҳаётидаги қийинчиликлар ифодасида жамиятдаги зиёли қатламга муносабат, уларнинг моддий ҳаёти ва маънавий рутбаси қандайлиги акс этади. Ҳилоланинг репетиторлик қилиши, бировларни пора билан ўқишга киритишдай нопок ишларга аралашиши тасвирида турмуш кечиришнинг оғирлиги, жамият ва инсон ҳаётидаги тойинишлар ифода этилади. Заҳриддининг тадбиркорлиги, бойиши ва мартабаси ошгани тасвирлари ижтимоий ҳаётда ижобий ўзгаришлар шабадаси эса бошлаганини билдиради.
Романда Ҳилоладай тўғрисўз, ҳалол қизнинг маънавий қарашларидаги ўзгаришлар, ақидасидан оғишган ҳолатлар тасвири ташқи драматизм ва шиддатли тўқнашувларсиз кўрсатилади. Деярли барча асарларда бундай ҳолат кескин олишувлар, руҳий изтироблар, мажбурлашу зўрловлар асносида тасвирлаб келинган. Бу ҳол китобхон онгида инсон ақидаси фақат шу йўсинда ўзгариши мумкин, деган қарашни шакллантирган. Аммо ушбу романда Ҳилоланинг