Скачать книгу

тезроқ қўшилиши;

      – ўқув ишининг турли ташкилий шакллар тизимида ўқувчиларнинг педагог томонидан берилган уй вазифаларини мустақил бажаришлари муҳим аҳамиятга эга. Назарий таълимда ўқув маърузалари, семинарлар, лабаротория машғулотлари, практикумлардан фойдаланилади. ишлаб чиқариш таълимида эса муайян шароитларда ўқув ишининг кичик гуруҳ таълимига яқин бўлган шакли қўлланилади. Технология фани ўқитувчиси ўқув ишини ташкил этишда кўрсатилган шаклларнинг ҳар биридан фойдаланиши, зарур бўлганда уларни мувофиқлаштириши (алмаштириши ёки бирга қўшиб олиб бориши) мумкин. Бунда ўқув дастурларининг бажарилиши ўқувчиларни ишлаб чиқаришдаги мустақил ишга тайёргарлигини оширишни, улар томонидан янги техника, технологик жараёнлар ва меҳнатни ташкил этишни ўрганишини таъминлайди. Педагогнинг таълимни бу босқичдаги ўқув тарбиявий вазифалари, ўқув материалининг мазмунидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш характерини ҳисобга олган ҳолда гуруҳ ишлаб чиқариш таълимини ташкил этишнинг энг оқилона шаклларини белгилайди. Хусусан дарсни ёппа (фронтал), гуруҳ шаклларида ўқувчилар ўқув материалини бир вақтда бир хил ишларни бажарган ҳолда ўрганадилар. Бу шакл ўқитиш учун жуда қулай шароит яратади ва шунинг учун ундан биринчи навбатда фойдаланиш зарур.

      Технология фанидаги ишлаб чиқариш таълими дастлабки пайтларда мактаб ўқув устахоналарида амалга оширилади. Ўқув устахоналарида ўқувчилар томонидан бажариладиган иш турларига қараб машғулотларнинг қуйидаги хилларини кўрсатиб ўтиш мумкин: машқ дарслари, ўқув-ишлаб чиқариш дарслари – буюмларини мустақил тайёрлаш дарслари, аралаш дарслар, инструктив ва назорат-текшириш дарслари.

      Машқ қилиш машғулотлари даврида етакчи элемент – ўқувчилар томонидан машқларни ишлаб чиқариш жараёнида қайта бажариш ҳисобланади. Ўқув-ишлаб чиқариш, буюмларини мустақил тайёрлаш дарслари ишлаб чиқариш таълимининг асосий шарти сифатида ўтилади. Бунда ўқув ишларини мустақил бажариш якка (индивидуал), гуруҳ (звено, бригада) ли ва ёппа (фронтал) бўлиши мумкин. Бир хил иш қуроли ва айни бир асбобни қўллаб, бир хил ишни умумгуруҳ бажараётганда педагог гуруҳга фақат умумий раҳбарлик қилиши билан ҳар бир ўқувчига ёрдам беради.

      Аралаш дарс деб барча айтиб ўтилган дарс хилларига хос бўлган

      элементлар қўлланиладиган дарсга айтилади, ҳар бир дарснинг бош вазифаси

      ва мақсади ўқувчилар томонидан дастур материалини онгли равишда ўзлаштирилишидир.

      Назорат-текшириш дарслари одатда, ўқув даврининг охирида ўқувчиларнинг мустақил ишга бўлган қобилиятини, уларнинг ишлаб чиқаришга улгиришини баҳолаш, шунингдек ўқув ишлаб чиқаришда фақат ўқувчилар эмас, балки педагог фаолиятидаги камчилик ва ижобий томонларини ҳам ҳисобга олиш мақсадида ўтказилади. Ишлаб чиқариш таълими асосида ўз ичига қуйидагиларни олувчи тизим ётади: ўқувчиларни мазкур операцияни ташкил этувчи алоҳида ҳаракат ва усулларни бажаришдаги тренинг

Скачать книгу