ТОП просматриваемых книг сайта:
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография. Исмоил Каримов
Читать онлайн.Название Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Год выпуска 0
isbn 9785005967664
Автор произведения Исмоил Каримов
Издательство Издательские решения
Бошланғич синфдан 5-синфга ўтгач эса технология фанидаги машғулотлар мураккаблашади, яъни турли материалларга ишлов бериш йўли билан буюмлар ясалади. Масалан, ёғочга, пластмассага, металлга, газламага ишлов бериш технологиясини, қолаверса, озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш ва таом тайёрлаш ишларини ҳам ўрганадилар. Булардан ташқари миллий ҳунармандчилигимизнинг ҳам нозик сир-асрорларини ўрганиб борадилар.
Бошланғич синфдан 5-синфга ўтган ўқувчилар анча қизиқувчан, интилувчан бўладилар. Аммо улар бошланғич синфларда кўп ҳолларда ўқитувчи фикрига тобе ҳолда билим олганликлари учун ҳамма вақт ҳам ўз фикрларини аниқ билдира олмайди. Шунинг учун ўқитувчилар жамоаси мана шу 5-синф ўқувчиларига катта эътибор қаратишлари, таълим бериш жараёнида илғор педагогик усуллардан фойдаланган ҳолда уларни мустақил фикрлашга ўргатишлари лозим. Айниқса технология фани машғулотларида бунга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Ўқувчилар технология фани машғулотларида материалларга ишлов бериш жараёнида буюмларни лойиҳалаш, конструкциялаш, моделлаштириш ишларини бажарадилар. Бундай вазиятларда ўқувчилардан мустақил фикрлаш, мустақил ишлай олиш, ижодкорлик талаб қилинади. Ўқувчилар ўзлари яратаётган буюмларни кундалик ҳаётдаги ўрни, аҳамияти, яратишдан мақсади, уни такомиллаштириш масалалари юзасидан ҳам мустақил фикр юрита олишлари лозим. Мана шу 5-синф ўқувчиларида мустақил фикрлаш, ўз қобилиятларини имкон даражасида намоён этиш меҳнатга ижодий ёндошиш, яратувчанлик кўникма ва малакалари шакллантирилса, кейинги синфларда ижодий ишларда учрайдиган муаммоларни осонгина бартараф эта оладилар. Ўқувчилар юқори синфларда мураккаб буюмларни лойиҳалашда, моделлашда 5-7-синфларда олган билим, кўникма ва малакалари ёрдамида мустақил ижод қила одилар. Бу эса бозор иқтисодиёти даврида ишлаб чиқаришнинг асосий талаби эканлигини англатади.
Мамлакатимиз давлат мустақиллигига эришган дастлабки даврданоқ жаҳон цивилизацияси тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган миллий маънавиятимиз асосида келажаги буюк давлат барпо этиш бош мақсад қилиб белгиланди. Буюк мақсадга эришишда асосий эътиборни ёш авлодни баркамол, маънавий ва жисмонан соғлом, юқори малакали касб эгаси қилиб тарбиялашга қаратилгани эса миллий менталитетимизнинг, миллий анъаналаримизнинг ўзига хос тарзда ифодаланишидир. Ҳозирги пайтда меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда аниқликлар киритиш зарурати ҳам юзага келди.