ТОП просматриваемых книг сайта:
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография. Исмоил Каримов
Читать онлайн.Название Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Год выпуска 0
isbn 9785005967664
Автор произведения Исмоил Каримов
Издательство Издательские решения
3-босқичдаги технология фани дарслари VIII—IX синфларда олиб бориладиган технология фани дарсларидан иборат бўлиб, бўлиб, бу халқ ҳунармандчилиги технологияси, ишлаб чиқариш ва рўзғоршунослик асослари, электроника асослари, ижодий лойиҳа тайёрлаш технологияси, касб танлашга йўллаш бўлимларидан ташкил топган. Бунда ўқувчиларга асосан касб турлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, касб танлашда нималарга эътибор бериш зарурлиги ҳақидаги маълумотлар ўргатилади. Бу касблардан қайси бирини танлаш ўқувчиларнинг ўзларига ҳавола этилади [72; 6-б.].
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, 5-9-синфлардаги технология фани дарсларида ўқувчиларга бирор-бир касб тугал ўргатилмайди. Балки бир неча касблар ҳақида умумий маълумотлар бериш, айрим иш қуроллари, механизм ва станоклардан фойдаланиш орқали, айрим деталь ва буюмларни тайёрлаш жараёнларини ўргатиш орқали ўқувчиларда ўша касблар ҳақида дастлабки тасаввурлар ҳосил қилинади, шулар орқали уларни келгусида онгли равишда касб танлашга йўллаш ишлари амалга оширилади. (Умумий ўрта таълим мактабларининг 11 йиллик таълимга ўтказилиши муносабати билан 4-босқич ишлари ҳам юзага келди. Бунда энди ўқувчиларга маълум бир касбларни ўргатиш назарда тутилади. Шунинг учун бу янги масала бўлиб, бунга энди алоҳида тадқиқот ишлари мавзуси сифатида қараш керак).
3. Ҳозирги пайтда технология ўқув фани мазмуни ва моҳияти ишлаб чиқариш соҳаларига мос келади. Бироқ мактабларда мазкур фанни ўқитишни ҳамма жойларда талаб даражасида олиб бориляпти, деб бўлмайди. Чунки айрим мактабларда ўқув хоналари ва ўқув устахоналари етарли даража жиҳозланмаган. Мазкур ҳолатдан чиқишнинг қулай усул ва воситаларидан бири – компьютер техникаси ва ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳисобланади.
4. Сир эмаски, ҳар қандай соҳанинг ривожланиши шу соҳада фаолият олиб бораётган мутахассиларнинг салоҳиятига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ОТМларда технологик таълим йўналишида мутахассислар тайёрлаш ишларига ҳам эътиборни кучайтириш керак.
5. Айни пайтда технология ўқув фани бўйича ўқув дастурларида айрим
етишмовчилик ва камчиликлар, таҳрир қилиниши ва аниқлик киритилиши зарур бўлган ҳоатлар ҳам мажуд. Жумладан 5-7-синфларда технология ва дизайн йўналишида ўқув режасида халқ ҳунармандачилиги бўйича ёғочга ва металга ишлов беришга оид уйғунлашган буюмлар тайёрлаш мавзуларини ўрганиш белгиланган, лекин айнан қандай буюмлар тайёрлаш кўрсатилмаган. Бундан ташқари уй-рўзғор буюмлари тайёрлаш ишлари ҳам кўзда тутилган.