ТОП просматриваемых книг сайта:
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография. Исмоил Каримов
Читать онлайн.Название Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Год выпуска 0
isbn 9785005967664
Автор произведения Исмоил Каримов
Издательство Издательские решения
Конвергент фикрлаш (тафаккур қилиш). Бу фаолият турида масала моҳиятини изчил, мантиқий ўрганиш орқали ягона ечим топилади.
Дивергент фикрлаш (тафаккур қилиш). Бу фаолият турида масалага бир неча муқобил ечимлар, кутилмаган ҳолатлар, ички ҳиссиёт асосида ечим топилади [49; 67-б.]
Америкалик яна бир тадқиқотчи Поль Торренс эса ижодкорликни етишмовчиликларни бартараф этиш воситаси сифатида қарайди ва ижодкорикнинг қуйидаги босқичларини кўрсатади: муаммони тушуниш, англаш; муаммога ечим излаш; муаммо ечиминини топишга қаратилган ғояни яратиш ва ифодалаш; ғояни мослаштириш; натижани топиш [231; 151-б.]. Жоржия университети (АҚШ) профессори Марк Ранко ижодкорлик ҳақида фикр юритиб, ижодкорликни иккита йўналишга бўлиб кўрсатади: санъаткорлик бўйича ва ишлаб чиқариш-ясаш бўйича (Runco 2008, 2). Унинг таъкидлашича, ижодкорликнинг санъат бўйича кўриниш тури шуни тасдиқлайдики, ижодкорлик санъаткорлар фаолиятининг жуда катта қисмини ташкил этади. Буларга мисол тариқасида рассомлар, ҳайкалтарошлар, сураткашлар, раққосалар ва бастакорларни айтиш мумкин. Санъаткорлар одатда ижодкорликни ўзларининг санъаткорона намойишлари орқали, яъни, расм чизиш, ҳайкал ясаш, суратлар ёки саҳна кўринишлари мисолида кўрсатишади. Шунингдек, ижодкорликнинг 2-қараши бўйича, яъни ишлаб чиқариш-ясаш кўриниши ёрдамлашиш, ясаш, ихтиро қилиш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган нарсаларни ишлаб чиқариш кабиларга боғлиқдир. Тармоқлар бўйича ғоялар ишлаб чиқарувчи назариётчи ва янги нарсалар ихтиро қиладиган ихтирочилар ушбу тоифага тааллуқлидир.
Бундай қарашлар орқали ижодкорлик масласига ёндашиш қулайдир ва бу одатда ҳисоблашда, назорат қилишда, солиштиришда ва баҳолашда соддаликни таъминлайди. Аммо доктор Ранко ижодкорликнинг ушбу икки тури, яъни «намойиш қилиш ва ясаш-ихтиро қилишга асосланган қарашлар инсондаги потенциал (бошланғич) ижодкорликни аниқлашда оқсоқликка учрайди» дейди. Чунки, унинг айтишича, кўпинча ёшларнинг бошланғич ижодини намоён қилишга кўникмалари етишмаслигига аҳамият берилмайди. Шу сабабли ёшлардаги ижодкорлик фаолияти ҳақида гап кетганда, доктор Ранко ўқитувчиларни санъаткорлик ва ишлаб чиқариш-ясаш (яратувчанлик) соҳаларидаги қарашларда ҳушёр бўлишга