Аннотация

Методические рекомендации посвящены ожоговой болезни органа зрения, возникающей при воздействии физических и химических факторов. Показана степень изученности данного вопроса, как в нашей стране, так и за рубежом. В рекомендациях отражены основные аспекты эпидемиологии ожоговой болезни глаз (ОБГ), возможный этиологический фактор и характер ожоговой травмы глаз на современном этапе. Представлена унифицированная классификация ожогов глаз и их использование. Освещены основные способы диагностики, клинические проявления, осложнения, исходы болезни, а также представлены наиболее часто применяемые подходы и методы терапии при этих поражениях. Имеются указания на литературные источники, которые были использованы авторами и рекомендуемые для ознакомления.Данные методические рекомендации предназначены для практического использования врачами-офтальмологами, клиническими ординаторами и магистрами, а также при чтении лекций для студентов медицинских ВУЗов.

Аннотация

Мазкур антологияга ХХ асрда ўзбек халқ ижоди асарларини тўплаш, нашр этиш ва илмий тадқиқ қилиш билан изчил шуғулланган фидойи фольклоршунос олимлар ҳақидаги мухтасар маълумот ҳамда улар томонидан яратилган тадқиқотлардан намуналар киритилган. Ўйлаймизки, бу мажмуа ўзбек фольклоршунослигининг фан сифатидаги шаклланиш жараёни ва тадрижий ривожи босқичлари ҳақидаги тасаввурларингизни бойитишга хизмат қилади.

Аннотация

Ушбу «ҳафтанома» Юсуф алайҳис салом таъбирномасидан олинди. Унда инсоннинг кундалик ҳаётида рўй бериб турадиган турли турмуш ҳодисаларининг таъбири баён қилинган. Рисолада ҳафтанинг ҳар бир кунида рўй берадиган у ёки бу маиший ҳодисаларнинг инсон ҳаётига бўлган таъсири астрологик нуқтаи назардан изоҳланган. Ушбу нашрнинг асосий мақсади ўқувчилар оммасини илк манба билан таништиришдан иборатдир.

Аннотация

Ҳазрати Ҳожи Мавлавий-Ҳрндистонийнинг ўз муборак оғизлари билан баён этган қиссалари истибдод даври зулм ва ноҳақликларини англаш ва бу кунги истиқлол неъматининг қадрига етишда бутун ватандошларимиз учун муҳим сабоқ бўлади деб ўйлаймиз. Қисса мустақилликнинг илк йилларида (1992) «Ўзбекистон Адабиёти ва санъати» газетасида ҳам босилган ва муносиб баҳосини олган.Асар қўлёзмасини ва магнитофон тасмасини ҳазрати Мавлавийнинг фарзанди – Убайдуллоҳ Муҳаммаджон ўғли тиббиёт фанлари номзоди Саримсоқжон Камоловга келтириб топширадилар, у киши эса газета учун чопга тайёрлайди. Асар таниқли олим Иброҳим Ғафурнинг махсус сўзбошиси билан чоп этилади. Муаллифдан рухсат олиб, тақдимни ушбу китобга ҳам киритдик. Мавзуларга мос сарлавҳалар қўйиб, китоб охирига изоҳлар илова этдик.Асарнинг юзага чиқишига сабабчи бўлган барча азиз инсонларга Аллоҳ таоло дунёю охиратда яхшилик ато айласин.

Аннотация

Таълим тизимида яратиб берилаётган кенг шароитлар натижаси ўлароқ , бугунги кунда ундаги эришилаётган ютуқларни жаҳон ҳамжамияти катта мамнуният билан эътироф қилишмоқда. Жумладан, ўзбек тилининг «Давлат тили» мақомини олиши, миллий она тилимизнинг изчил тараққий қилишига мустаҳкам асос ва пойдевор бўлди. Тил мустақиллигининг натижасида тилшунослик ва адабиётшуносликнинг барча тармоқларида катта-кичик илмий тадқиқотлар олиб борилаётгани фикримиз ёрқин далилидир. Мазкур илмий мақола ва тезислар тўпламида тиллараро алоқани мустаҳкамлаш, миллий тил қонуниятларини аниқлаш, адабиётшуносликдаги муҳим ўзгаришларни, тадқиқ ва талқин этилгани билан ҳам қимматлидир. Тўплам моҳиятан филология соҳасига қизиқувчи кенг китобхонлар, тадқиқотчилар учун мўлжалланган.

Аннотация

Тўпламга Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2016 йил 12 мартда ўтказилган «Ўзбекистон иқтисодиётини институционал ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар, ечимлар» мавзусидаги Республика илмий – амалий конференция иштирокчиларининг илмий мақолалар ҳамда маъруза тезислари киритилган. Улар конференция иштирокчиларининг Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожланишининг устувор вазифаларини ҳал этишга қаратилган илмий ва услубий ишланмалари, амалий таклифлар ҳамда тавсияларни ўз ичига олади.Ушбу тўплам маълумотларидан Макроиқтисодиёт, Саноат иқтисодиёти, Минтақавий иқтисодиёт, Институционал иқтсодиёти, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, Инвестиция фаолияти, Бизнесни баҳолаш ва шу каби бошқа фанлар бўйича маъруза матнлари ҳамда амалий машғулотлар дастурини такомиллаштиришда, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб боришда, магистрлик диссертациялари ҳамда талабалар битирув малакавий ишларни ёзишда фойдаланиш мумкин.

Аннотация

Ушбу укув-услубий кулланмада амалий маркетинг буйияа бир каняа фойдали маълумотр берилган. Шу жумладан маркетинг конунлари, тамоиллари ва йул-йуриклари батафсил келтирилган. Талабалар, магистрантлар, илмий тадкикотчилар ва маркетинг усулларини мустакил урганмокчи булган тадбиркорларга мулжалланган. Китода келтирилган маркетинг буйича тестлар эса билимларни мустахкамлаш ва пишиклаштириш учун мулжалланган.

Аннотация

Аннотация

Хозирги замонавий тиббиёт кўпчилик холларда касалликни эмас, балки унинг симптомларини (ташқи кўринишларини) даволайди, натижада касалликларнинг асл сабаблари яшириниб, кейинчалик яна намоён бўлаверади ва бу беморларнинг холатини янада ёмонлаштиришга олиб келади. Замонавий кимёвий дори-дармонлар эса (оммавий-ахборот воситаларининг огоҳлантиришича, баъзида уларнинг қалбакилари ҳам учраб туради) инсоннинг иммун тизимига, қон айланишига, жигарга, буйракларга, ички безларга, ўт қопига ва организмдаги қон ишлаб чиқариш жараёнига талофат келтириб, бироз вақтдан сўнг, янгидан-янги касалликларни келтириб чиқармоқда. Шунинг учун ҳам касалликларнинг туб сабабларини даволашга қаратилган табиий шифолаш усулларини амалиётда қўллаш яхши натижаларга олиб келади. Ушбу китобчада худди шу масала баҳоли-қудрат ёритилган. Шунинг сабабли, агар сиз бу китобчани охиригача диққат билан ўқиб, унга беками-кўст амал қилсангиз, касалхоналар эшигида навбат пойламай, дори-дармонлар ва даволаниш учун керакли бўлган катта харажатлардан қутуласиз, чунки асл хаёт ҳақиқатига олиб борадиган йўл оддий, тушунарли ва соддадир.