Аннотация

Ushbu o'quv qo'llanma psixologlar, psixologiya fakulteti talabalari, aspirantlar hamda amaliy psixologiyani mustaqil o'rganuvchilar uchun mo'ljallangan. Shuningdek, psixologiyadan ma'ruza o'qish, amaliy mashg'ulotlar o'tish jarayonida murakkab psixologik vaziyatlarda o'qituvchi qanday amaliy ish tutish zarurligi to'g'risida mukammal, takomillashgan tavsiyalar va maslahatlar berishni o'z oldiga maqsad qilib qo'yadi. Bularga hozirgi zamon yangi innovasion texnologiyalar, ta'lim-tarbiyaning samaradorligi, ta'lim jarayonini demakratlashtirish, ta'limda o'quvchilarning bilish faoliyati, muammoli, ta'lim, interfaol metodlar yordamida o'qitish, ta'lim jarayoniga tizimli yondashish masalalari kiradi. Ta'lim jarayoni o'qituvchilar va o'quvchilar oldiga murakkab talablar qo'ymoqda. O'quvchilarning vazifasi o'qish, o'rganishdan iborat bo'lsa, o'qituvchilarning vazifasi o'quvchilarni aql-idrok bilan mustaqil fikrlashga o'rgatishdir. O'ylaymizki, mazkur qo'llanma ana shu jihatlariga ko'ra qimmatlidir.

Аннотация

Ushbu uslubiy qo'llanma bolalar va o'smirlarning bo'sh vaqtlarini tashkil qilish bilan shug'ullanuvchi qo'shimcha ta'lim muassasalari va yoshlar siyosati mutaxassislari, shuningdek, mahalliy intellektual klublar tashkilotchilari uchun mo'ljallangan. Qo'llanmada hozirgi kunda yoshlarning ma'naviy–ma'rifiy, ijtimoiy–iqtisodiy sohalarni o'zlashtirishi va shu bilan bir qatorda iqtidorlarini namoyish etishlarida o'yinlarning ahamiyati, o'yinlar orqali o'quvchilarning savodxonligini oshirish usullari yoritilgan.

Аннотация

Аннотация

" Hudoyorxonzoda qalamiga mansub «Anjum at-tavorix» nomli mazkur asarda Qo'qon xonligining tashkil topish davridan boshlab to 1843 yilgacha bo'lgan voqealar bayon etiladi. Asar Qo'qon tarixnavislik maktabida hukmron sulola vakili tomonidan yozilgani bilan ajralib turadi va unda Qo'qon xonligining eng muhim va murakkab davrlariga oid juda qimmatli ma'lumotlar mavjud. Asarda minglar sulolasi shajarasiga tegishli yangi talqinlar, markaziy hokimiyatni qo'lga olish uchun sulola vakillari o'rtasida olib borilgan kurashlar, turli ijtimoiy guruhlar o'rtasidagi munosabatlarni yorituvchi aniq ma'lumotlar bor. Kitob manbashunos olimlar, tarixchi va filologlar, shuningdek, o'zbek xonliklari tarixi bilan qiziquvchi keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan."

Аннотация

Ушбу китобда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. Олий малака даражали судья Убайдулла Қурбонович Мингбоевнинг ҳаёти ва фаолияти қаламга олинган.Сағирлик билан вояга етган асар қаҳрамонининг ўз тақдирини яратиш учун юксак мақсад сари интилишлари, йўлида учраган қийинчиликларни сабот билан енгиб ўтиш, иродаси ва характерининг тобланиш жараёнлари, ва ниҳоят, вилоят суди раиси сифатида 80-йилларда юртимизга қора қузғундек бостириб кирган гдлянчи ва «десантчи»лар билан кескин курашлари китобда қизиқарли тарзда баён қилинган.Тарихий-ҳужжатли бу асар Сизга манзур бўлишига ишонамиз, азиз китобхон.

Аннотация

Мазкур китоб «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи ва «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди томонидан тайёрланган даврий тўпламнинг 7- китобидир. Унда Ўзбекистон тарихининг мустамлака ва тоталитар тузум даврида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан кам ўрганилган муҳим масалаларга оид илмий ахборот ва мақолалар, ҳужжат ва материаллар, шунингдек, ўз тақдирида мураккаб тарихий даврнинг фожиали воқеаларини ифодалаган шахслар ҳақидаги хотиралар ўрин олган.Китобда музей илмий жамоаси томонидан тайёрланаётган «1937-1938 йилларда Ўзбекистондаги „Катта қирғин“ (энциклопедия, I қисм)» лойиҳаси доирасида амалга оширилган изланишларга кенг ўрин берилди. Китоб Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври билан шуғулланувчи тарихчи, адабиётшунос, файласуф ва юрист олимлар, аспирантлар ҳамда олий ўқув юртлари тарих факультетларининг талабаларига мўлжалланган.

Аннотация

Ушбу асар XIII – XIX асрларда яшаган мовароуннаҳрлик буюк шахс, валий Ҳазрат Сайид Амир Кулолга бағишланган.. Бу тарихий қиссада мазкур азиз зотнинг ҳаёти ва фаолияти воқеий тарзда ёритилган. Унда Ҳазрат Сайид Амир Кулол таҳсил олган устозлари, таълим берган шогирдлари – Ориф Деггароний, Шамсиддин Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд ҳамда Амир Темур билан боғлиқ воқеалар тасвирланган. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Аннотация

Ушбу тарихий асар XII – XIII аср бошида яшаган бухоролик азиз валий Хўжа Муҳаммад Парронга бағишланган. Бу тарихий воқеаномалар тарзида ёзилган бўлиб, унда қиссада мазкур азиз зотнинг ҳаёти ва фаолияти воқеий тарзда ёритилган. Унда Хўжа Муҳаммад Парроннинг туғилганидан то вафотига қадар ҳаёт йўли, фаолияти, эл-юрт тинчлиги осойишталиги учун қилган хизматлари бадиий бўёқларда акс эттирилган. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Аннотация

Мазкур нашр «Қатағон курбонлари хотираси» музейи ва «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди томонидан тайёрланган даврий тўпламнинг 6-китобидир. Унда Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик ва тоталитар тузум даврида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан кам ўрганилган муқим масалаларига оид илмий ахборот ва мақолалар, ҳужжат ва материаллар, шунингдек, ўз такдирида мураккаб тарихий даврнинг фожиали воқеаларини ифодалаган шахслар ҳақидаги хотиралар ўрин олган.Ушбу китоб Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври билан шуғулланувчи тарихчи, адабиётшунос, файласуф ва юрист олимлар, аспирантлар ҳамда олий ўкув юртлари тарих факультетларининг талабаларига мўлжалланган.