ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
Ilmiy-pedagogik, metodik, ma'naviy-ma'rifiy jurnal
Аннотация
Бобораҳим Машраб адабиётимиз тарихида ўзига хос ёрқин саҳифа очган, жозибадор асарлари билан кенг халқ оммаси ўртасида катта шуҳрат қозонган машҳур ўзбек шоирларидан биридир. Унинг кучли сатирик характердаги асарлари, ажойиб лирик ғазаллари, мустазод ва мухаммаслари неча асрлардан бери севиб ўқилмоқда.
Аннотация
Diqqatingizga havola etilayotgan darslik hozirgi paytda tezkorlik bilan rivojlanayotgan va bir qancha shov-shuvlarga sabab bo'layotgan blokcheyn texnologiyalari sohasiga va uning infratuzilmasini tavsiflashga bag'ishlangan. Unda blokcheyn texnologiyasining asosi bo'lgan muammolar bilan bog'liq masalalar, blokcheynga o'tish mexanizmi, kriptografiya va kriptoanaliz, kriptografiyaning muhim elementi bo'lgan xeshlashtirish funktsiyalari haqida bir qancha ma'lumotlar berilgan. Undan so'ng, kriptografiyadan raqamli valyutalarga o'tish mantiqi, kriptovalyutalarning asosiy turlari va ularning xossalari bayon etilgan. Turli hildagi loyihalarga investitsiyalar jalb qilish uchun ishlatiladigan ICO haqida tushuncha va uning mohiyati ham ko'rsatilgan. Darslik oxirida blokcheynlar bo'yicha bir qancha savollarga javoblar va glossariy berilganki, ular yordamida bu sohani yanada chuqurroq o'rganish mumkin bo'ladi. Darslik oliy ta'limning bakalavr va magistr mutahassisliklarida ta'lim olayotgan talabalarga tavsiya etilib, shu yo'nalishda tadqiqot ishlari olib borayotgan bank-moliya va ilmiy xodimlarga hamda kriptovalyuta sohasidagi innovatsiyalar bilan qiziqqan barcha tadbirkorlik sub'ektlari foydalanishi uchun mo'ljallangan.
Аннотация
Мазкур сўзлашгич маиший ҳаёт ҳодисалари, саёҳат давомида бўладиган турли вазиятларда кўпроқ ишлатиладигаи турк тилидаги сўз ва иборалар ҳамда Туркия давлатига тегишли кичикарли маълумотлардан ташкил топган. Сўзлашгичдаги маълумотлар тематик тарзда тузилган, туркча сўзларнинг талаффузи кирилл ҳарфларида терилгаи бўлиб, фойдаланишда ўкувчига осонлик туғдиради. Мазкур сўзлашгич кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Аннотация
Bu risolada buyuk vatandoshimiz, jahon fani taraqqiyotiga ulkan hissa qo'shgan o'rta osiyolik buyuk qomusiy olim, mutafakkir, tabib, faylasuf, mantiqshunos, shoir Abu Ali al-Husayn ibn Abdulloh ibn al-Hasan ibn Sino haqida ma'lumotlar to'plangan.
Аннотация
Гўдаклик даври (1 ёшгача), Илк гуруҳ(2-3 ёшгача), Кичик гуруҳ(3-4 ёшгача), Ўрта гуруҳ(4-5 ёшгача). Болалар оламини бадиий китобсиз тасаввур этиш қийин. Бадиий китоблар боланинг илк ёшидан бошлаб қалбига эзгулик уруғларини сочади, унга яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва хунуклик, одоб ва одобсизлик ҳақида дастлабки тушунчаларни беради. Боланинг маънавий салоҳиятини оширади, дунёқарашини кенгайтиради, бадиий-эстетик дидини ўстиради, нутқини ривожлантиради, юксак инсонийлик руҳида тарбиялашда муҳим рол ўйнайди.Мактабгача таълим муассасаларида болаларга мунтазам равишда бадиий асарлар, хусусан, халқ эртаклари, достонлар, афсоналар, ривоятлар, адабий эртаклар, ҳикоялар ўқиб ва сўзлаб берилади. Шеърлар ифодали ўқилади ва ёдлатилади.Икки кигобдан иборат бўлган мазкур мажмуа мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ва такомиллаштирилган «Болажон» таянч дастури асосида қайта ишланди.
Аннотация
Одатдагидек, ушбу рисоламиз ҳам тақдир тилсимига бағишланади. Синовли дунё, деймиз. Дунё бизни қандай синайди? Ушбу синов қачон бошланади? Наҳотки, фикр-ўйларимиз, қилаётган амалларимиз тақдиримизга, соғлиғимизга таъсир қилса?! Омадсизлик ва касалликлардан қутулишнинг иложи борми? Ушбу рисоладан, юқоридаги саволларга жавоб топасиз…
Аннотация
Шеърият ҳис-туйғу, кечинмалар инъикоси. Исроил Нурбеков шеърларида ҳам муҳаббат, армон, орзу, соғинч каби юракни ларзага солувчи туйғулар ўзига хос тарзда таъсирчан ифода этилади.Самимий, содда ва гўзал шеърлар Сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.