ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
Табиатда дардлар кўп, албатта. Лекин уларнинг даволари ҳам бисёр. Гап фақат улардан тўғри фойдалана билишда.Ушбу китобда 500 та дардга 500 та шифони жамлаган эканмиз, умид қиламизки, унинг сиз азизларга албатта ёрдами тегади.
Аннотация
Мазкур китобдан қон тўғрисида, камқонликнинг келиб чиқиши ва сабаблари, анемия ва бошқа қон касалликларини даволаш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар ўрин олган.
Аннотация
Бу китобга простата аденомаси ҳақида маълумотлар жамланди. Унда касаллик белгилари, ташхис қўйиш усуллари, муолажа турлари ҳақида сўз боради. Шунингдек, простата бези касалликларининг олдини олиш учун махсус машқлар тавсия этилади.
Аннотация
Ҳаётимиз, бахтимиз, наслимиз давомийлигини таъминлайдиган аёлларимиз саломатлиги биз учун жуда муҳим, албатта.Ушбу китобда фақат хотин-қизларга оид бўлган касаллик ва муаммолар ҳақида сўз юритилар экан, умид қиламизки, бу рисола уларнинг саломатлиги борасида яқиндан маслаҳатчи китобга айланади.
Аннотация
Узоқ, соғлом ва бахтли яшаш ҳаммамизнинг орзуимиздир. Бунинг учун қандай йўл тутишни билмаяпмиз, десак, муболаға бўлмайди. Чунки бизнинг яшаш тарзимиз соғлом турмуш тарзи эмас экан. Нима учунлигини мазкур китобни ўқиб янада ёрқин тушуниб олиш мумкин. Шунингдек, тўғри яшашни ўрганасиз, деган умиддамиз.
Аннотация
Мазкур китобдан фойдали ва тўғри овқатланишнинг энг муҳим қоидалари жой олган. Ушбу қоидалар ҳаёт тарзингизни тубдан ўзгартиришни тақозо этмайди. Сиз кундалик овқатланиш тартибини бироз ўзгартиришингиз, атроф-муҳит, реклама ва бошқа омиллар орқали сингдирилган маҳсулотларни дастурхонингиздан четлатишингиз, фойдали ва тўғри овқатланиш мезонига эътибор беришингиз керак, холос. Бу каби оддий қоидаларга амал қилиш натижасида аҳволингиз ўзгара боради: фикрингиз тиниқлашади, кўнглингизни шодлик ҳисси чулғаб олади, ўзингизга нисбатан ишонч ҳисси ортади. Китобдаги маълумотлар узоқ йиллар мобайнида мустаҳкам соғлиғингизни сақлашда, фарзандлар ва яқинларингизни турли касалликлардан эҳтиёт қилишда сизга яқиндан ёрдам беради.
Аннотация
Қадимги даврлардан Шарқ халқлари ўз хонадонларида узум, резавор ва бошқа ҳўл мевалардан мусалласнинг инсон соғлигига фойдали хилма-хил шифобахш навларини тайёрлашган. Бундай шарбатлар ўзининг хуштаъм ва хушбўйлиги билан лаззатли, роҳатбахш ичимлик сифатида истеъмол қилинган.Ушбу китобда узум ва бошда мевалардан оқ мусаллас, қизил мусаллас, ширин мусаллас ва бошқа шифобахш ичимликлар тайёрлаш усуллари ҳақида сўз юритилади, шунингдек, уй шароитида мусаллас ишлаб чиқаришнинг рецептлари берилган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжаллинган.
Аннотация
Икки китобдан иборат бўлган мазкур мажмуа мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ва такомиллаштирилган «Болажон» таянч дастури асосида қайта ишланди.Такомиллаштирилган таянч дастурининг «Бадиий адабиёт» йўналиши бўйича болани маънавий-ахлоқий, эстетик жиҳатдан тарбиялашга, қалбида китобга нисбатан ҳавас уйғотишга, илк китобхонлик маданиятини шакллантиришга янада кенгроқ аҳамият берилди. Бўлим янги, қизиқарли асарлар билан бойитилди. Ўзбек халқ огзаки ижоди ва ёзувчиларининг бадиий асарлари билан бир қаторда турли халқ оғзаки ижоди ва ёзувчиларининг асарларига ҳам катта ўрин берилди.Биринчи китобдан гўдаклик даври, илк гуруҳ, кичик гуруҳ ва ўрта гуруҳ; иккинчи китобдан: катта гуруҳ, мактабга тайёрлов гуруҳи болаларига тавсия этилган бадиий асарлар жой олган.Илк, кичик, ўрта, катта ва мактабга тайёрлов гуруҳи болаларига мўлжалланган хилма-хил жанрдаги асарлар, дастурда қайд этилганидек, «Ўқиб бериш», «Ёд олиш ва ифодали ўқиш», «Сўзлаб бериш» тартибида жойлаштирилди.
Аннотация
To'plamga kirgan ilmiy maqolalar, dostonlar, badialar Quyi Amudaryo vohasi tarixida nurli izlar qoldirgan xalq mirobi Muhammad hoji Aminaddinov (1873-1938) tavalludining 135 yilligiga bag'ishlanadi.
Аннотация
Madamin Rajabov to'g'risida, uning urush yillaridagi jasorati haqida kam yozilgan. O'zi ham bunga intilmagan. Ammo yillar o'tishi bilan urush tafsilotlarini bir sobiq jangchi sifatida eslash, yaqinlarga yozib qoldirish istagi paydo bo'ldi… va «Ibratli umr hikoyati», «Tanlanmaydigan yo'l», «Bo'zqal'alik qahramon» asarlari yaratildi…