Мазкур антологияга ХХ асрда ўзбек халқ ижоди асарларини тўплаш, нашр этиш ва илмий тадқиқ қилиш билан изчил шуғулланган фидойи фольклоршунос олимлар ҳақидаги мухтасар маълумот ҳамда улар томонидан яратилган тадқиқотлардан намуналар киритилган. Ўйлаймизки, бу мажмуа ўзбек фольклоршунослигининг фан сифатидаги шаклланиш жараёни ва тадрижий ривожи босқичлари ҳақидаги тасаввурларингизни бойитишга хизмат қилади.