ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 1
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-9-3
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
Бироқ… кеч чоғи дарвоза тақиллади. Босит эринчоқлик билан бориб, калидни буради. Ким экан, деган хаёлда ойнадан қарадим. Ота-онасию янгалари аллақачон ичкари ҳовлига кириб кетишган. Бизни ҳовлидан биров йўқлаб келмадимикан? Дарров отамни эсладим. Соғмиканлар?..
Босит дарвозани очдию ҳеч нима демай, танқайиб тўхтаб қолди, йўқловчини ичкарига таклиф этмади. Ғўнғир-ғўнғир овозлардан ҳеч нимани англай олмадим. Сўнг Босит ташқари чиқиб, беш дақиқача кўздан ғойиб бўлгач, хомуш қайтди.
– Тинчликми? – кийинаётганини кўриб, беихтиёр ундан сўрадим.
– Ҳа, тинчлик, – деди палағданамо овозда. – Ўртоғларим. Бирор соатда қайтиб келаман. Кечиксам, бемалол ухлайверинг.
– Йўқ, ухламийман, келишизни кутиб ўтираман…
Бир соат? Қанийди! Икки соат кутдим, дарак йўқ. Икки соат мен учун жаҳаннам азобига айлангандир балки. Бир ерда ўтиролмийман: уйда юринаман; тикиш ўйлаб чиқараман; ойнадан бошимни чиқариб, шарпаларга, овозларга қулоқ тутаман. Наинки, унинг товуши эшитилса, дарвоза калидининг буралиши қулоғимга чалинса? Учинчи соат ҳам шошилиб ўтиб боряпти. Лекин… Нима қилсам экан? Ўзи хоҳламайгина кетди. Балки унча яқин жўралари эмасдир. Қайнанамга айтсамми? Уларни қўрқитиб юбормийманми? Бунга Босит қандай қарайди? Хуллас, таваккал қилиб, кутишга мажбур бўлдим.
Ниҳоят, дарвоза очилди. У ким биландир мастона овозда, кулганча хайрлашди. Довдираганча ичкари кирди. Титраб турибман. Тўғри, мастларни кўп кўр-ганман. Улар ҳар хил бўларкан. Ичкилик одамларни ҳар хил кўйга соларкан. Бироқ сен билан доимо бирга яшайдиган, энг яқининг ҳисобланмиш киши бу лаънати “юк”ни қандай кўтараркин: мулойимлашадими, қутирадими – қизиғи шунда. Хусусан, бадбўй ҳид чиқарадиган кимса билан бир тўшакда ётишни кўнглимга ҳеч ҳам сиғдиролмийман. Бу жиҳати қандай бўларкин? Бунақа ҳолатлар тез-тез юз берармикан ёки унга таъсир этиш қўлимдан келармикан?
– Ҳилола, жоним, – у эшикдан кириши билан бўйнимдан қучоқлаб олди, – кечир, ҳи-ҳи, шунақа бўлиб қолди, ҳи-ҳи, улфатлар…
– Кўп ичибсизми, Босит?.. – дедим қўрқа-пуса. – Аҳволизга қаранг.
– Аҳ-аҳволим ях-яхши… Сени соғиндим… – у яна мени қучиб, ўпишга уринди, қўланса ҳиддан нафасим қайтиб, ўхчиб юбордим. Ундан қочишга уриниб:
– Қатиқ ичасизми? – деб сўрадим. – Қатиқ фойда қилади дейдилар.
– Қа-қатиқ… Йўқ, керрак эмас, ўззинг керрак, – дея у мени тўшак сари тортди. Қўллари темирдай бақувват, чангалидан чиқиб бўлмайдигандай кўринарди. Уни шундай ҳолатда биринчи марта кўришим. – Сени ях-яхши кўрраман, Ҳилол…
– Хўп, – дедим ноилож. – Фақат бугун эмас, эртага гаплашайлик, майлими?
– Бугун-чи? – тўшакка ўтирганча ишшайди у. Мен кийимларини ечишга ёрдамлаша бошладим. – Бу- бугун… ҳи-ҳи…
– Бугун дамизни олинг… ана, ичимда болангиз безовталанаяпти.
– А? Боламиз… ҳи-ҳи… боламиз бўлади,