ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 1
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-9-3
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
– Қўрқмаа, мен – одам отман, сени отингман, – дея биринчи маротаба сансиради у мени.
– Э, йўғғ…– ярим қийшайганча кафтларимни юзимга босдим, – уяламан.
– Уялма.
– Ахир мумкин эмас эрни устига миниш.
– Оббо, мин дедимми, мин-да! – у нохосдан бақирди, кўзларини олайтириб, менга қаради. – Ўзим айтганимдан кейин минасан-да!
Чўчиб тушдим. Аввал ўйлаганларим – сароб тўсатдан йиртилиб, чақчайган, ғазабли башара ўз қиёфасини намоён этди. Қўрқувдан дарҳол устига минишим аниқ эди. Лекин мушоҳада шошилтирмади: қўрққанимни сездирмаслик учун иккиланган каби бир қадам ташлаб, бир тўхтаб, қорним ила устига секин ётдим.
– Ўзи эшак-пешакка сира минганмисан? – у кулди.
– Йўқ, яқинигаям йўлаганим йўқ. Ҳатто инак1дан ҳам қўрқаман.
– Вўў, роса одамига йўлиққанаканман. Ким айтади сени қишлоқда туғилиб, қишлоқда яшаган деб. Қани, қаддингни тикла, чу отим, де. Бўлақол, – у иккала қўли ва тиззаларини ерга тираганча хона бўйлаб, гир айлана бошлади.
– Чу, отим, – дея куламан. У қора терга ботди, шундай бўлса-да, сир бой бермади. Ниҳоят, тўхтади. Секин тушган эдим, шаппа белимдан тутдию қучоқлаб олди:
– Кўнглинг жойига тушдими?
– Тушди, тушди, бас, – деганча ундан қутилишга уриндим. Бадбўй ҳид кўнглимни беҳузур этарди. – Фақат…
– Нима фақат?.. – у мени қўйиб юбориб, кўзларимга тикилди.
– Энди ичмасангиз бўлгани…– дея сочларини секин сийпалаб қўйдим.
– Майли, бунақа ичмайман. Хурсандмисан?
– Болангиз ҳам хурсанд бўлади.
– Сен-чи?
– Мен ҳам.
– Бўпти, – дея у ишга отланди.
Билмадим, бу шунчаки ёлғон ваъдамиди ёки ўз сўзида туролмайдиган бебурд кимсамиди, ўйлаб, ўйимга етолмийман. Хурсандлигим икки кунгина давом этди. Бутун хонадон бахтиёр эдик. Қайнанаму қайнатам ҳам менга эҳтиром ила қарашарди. Иложи борича ишларимга кўмак беришди. Нега бундайлигини ўйлаб, ҳеч нимага ақлим етмайди. Ўша куни эса кўзим мошдай очилди…
13. ЮЗ ҚАРОЛИК
Роҳила эрига тайинлаган: “Қайтишизда бир кило яхши пиширилган балиқ олиб келинг. Ҳилолани кўришга бораман”. Рауф тонгдаёқ чиқиб кетади, икки соатча кира ишлайди, сўнг уйга қайтиб, нонушта қилади. Ана, унинг йиртиқ-ямоқ, рангги ўчиб кетган “Москвич”и дераза рўпарасида тўхтади. Салдан кейин иккита япалоқ нон ўртасига қўйиб, газетга ўралган балиқни кўтарганча уйга кирди. Хонага балиқнинг ўзига хос, Роҳила ўрганиб қолган ёқимли иси урилди.
– Вой, кўп олиб юборибсизми?
– Ўзимиз ҳам ейлик-да. Мўйловнинг балиғидан олдим. Сазан.
– Уники қимматроқ юрарди-ку, отаси? Кирайиз тузукроқ тушдими, дейман?
– Гап кирада эмас. Бир жойга борганингдан кейин қурумсоқ бўлиб бормаслик керак-да.
– Бу гапиз тўғри, отаси, – деди қувончини яширолмай Роҳила. – Қайнанаси бир нима демасаям, барибир кўнглида ўйлайди.
– Йў, улар ҳар қанақа гапни кўтариб юрмайдилар. Қайнатаси хурсандга ўхшайдики, менминан қуюқ
1
Инак – сигир