ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 1
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-9-3
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
– Кечирасиз, маст одамдай кўринувдиз. Мастларни ёмон кўраман…
– Мастларга ишиз тушганми? – қўққисдан сўради Босит.
– Йў-йўқ, ҳеч қачон. Баъзида акаларимни маст ҳолда кўрганман. Вой, худойим, мастлик шунақаям ёмон бўларканми, деб ҳайрон қолардим. Эртасига айтган гапларига, қилган қилиқларига мункир келардилар.
– Акалариз кўп ичадиларми? Улфатга ўхшайдилар, а?
– Йўўқ, фақат битталари ичишга ишқивозроқ… – Ҳилола иккинчи акасини кўз олдига келтириб, жилмайди. – Лекин ичганларида шундай юмшоқ, шундай эзма бўлиб кетадиларки, оғизларидан бол томади.
– Унда нимага мастлик жуда ёмон бўларкан, дейсиз? Ахир юмшоқ бўлсалар, ҳеч кимга зарарлари тегмаса…
– Унақа ҳолат, биласизми, кимдир ғашларига текканида рўй бераркан. Унда у кишини ҳеч ким саришта қилолмайди, гапини ўтказолмайди. Худди ичларига дев кириб олиб, бошқараётганга ўхшайдилар…
– Ҳм… тушундим. Ўзи ғашга тегиш ёмон-да.
– Сиз ичмайсиз, а? – Ҳилола эрига нозланиб қаради.
Боситнинг томирларидаги қони гупириб, ҳаяжонланиб, ўрнидан шашт турдию Ҳилолани азот кўтариб, бағрига босди, сўнг баланд тўшакка секин қўяркан:
– Йўқ, ичмийман, – деди ҳаяжон оғушида. – Шундай хотиним бўладию нимага ичишим керак?
Кейинги бир неча кунлар ҳам, тунлар ҳам шундай ёқимли, лаззатли ўтди. Иккаласи ҳам бир-биридан хурсанддай, бир-биридан ҳеч қачон ажралолмайдигандай туюларди. Куёв тўра ҳовлидан ташқарига чиққиси, ҳатто ишга ҳам боргиси келмас эди. Ота-она ҳам, куёвнинг оғайнилари ҳам келиндан жуда хурсанд эдилар. Чунки, бу яқин атрофда бунчалар хуш ахлоқли, бунчалар одобли, бунчалар озода келин кўзга ташланмасди. Худди эртаклардагидай, Худо бу хонадонга бахт қушини қўндириб кетганга ўхшарди. Унга кўз тегишини исташмас, келин теварагида ҳамма парвонадай туюларди. Бундан Ҳилоланинг ўзи ҳам қаноат ҳосил қилар, нимадир бунга халақит беришини сира хоҳламас эди.
– Худо мен учун сизни яшириб қўйган экан, – дерди Босит қувончини яширмай. – Хайрият, анави Дониёр сизни илиб кетолмай қолган экан.
– Нима? – анқайиб қаради Ҳилола юрагида қўрқув қўзғалиб.
– Ҳаммасини биламан, – кулимсиради Босит. – Тўй бўлишидан аввал нарсаларини қайтариб бергансизлар.
– Ҳа, шунақа бўлувди.
– Нима, Дониёрминан келишмадизларми? – хотиржамгина сўради Босит. Унда ҳеч қандай синчковлик сезилмас эди. Шунга қарамай, Ҳилола “Бирор бало қўзғамасайди” деган хавотирга бориб, бир нафас ўйланиб қолди. Аммо жавоб чўзилиши мумкин эмаслигини ҳам сезарди. Шунга кўра:
– Э, у билан мен гаплашганим йўқ, – дея ростига кўчди. – Бу ишга аралашмадим ҳам. Бошдаям ихтиёрни отамга ташлаб қўювдим.
– Худди мендай бўлган экан-да.
– Тақдирда шу ёзилган экан.
– Ишқилиб, хафа эмасмисиз?
– Йўқ, – деди бу сафар ёлғондан, бироқ ишончсиз овозда. – Тақдирни такбир қилиб бўлмайди, дейдилар. Ўзимни тақдир ихтиёрига қўйдим.
– Акалариз ҳам зўр ичишаркан, зўр ўйнашаркан.
Бу