ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 1
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-9-3
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
– Бўлар энди, дадаси, – деди билагидан тутганча. – Кетиш керак.
– Шунақами? – Нуриддин мастона кулимсиради, оёқлари чалишгансимон довдиради. У маст эса-да, ҳушини йўқотмаган, вазиятни англар, тўғри мушоҳада қилар эди. Аммо ҳеч ёққа кетгиси келмасди. – Ҳилолани ташлаб, а?
– Ҳа, ташлаб кетмай нима қилардиз? Энди у мана шу ҳовлини эгаси бўлади.
– Энди уни қачон кўрамиз?
– Энди… энди… – Озода каловланди, – энди қачон қишлоққа келсак… Эртага кетамиз-ку.
– Ҳа-я, кетамиз… Унда… Озода, ҳозир уни кўрсак, хайрлашсак, бўладими?
– Бўлади, дадаси, бўлади, юринг, – Озода унинг қўлидан тутганча ичкари ҳовлига бошлаб кетди. Гавжумгина, аёллар қуршовидаги бир хона рўпарасида тўхтаб: – Сиз шу ерда кутиб туринг, мен Ҳилолани огоҳлантириб чиқай, – дея у йўрғалаб ичкарига кириб кетди. Салдан кейин эрини ичкарига бошлади. Хонага чимилдиқ тутилган эди. Акасининг кириши муносабати билан қудалар чимилдиқнинг бир томонини кўтариб қўйишибди. Ҳилола ҳамон оппоқ – тўй либосида фаришта янглиғ эгилиб турибди. У акасини кўрган заҳоти икки-уч одим олдинга юрди:
– Акаа, кетманг, – шивирлади у. – Бир-икки кун қолинг.
– Қанийди, жуда истардим… Ишга бо… бориш ке… рак, сингилжон…
– Унда янгамни қолдириб кетақолинг, жоон ака. Хўпми?
Нуриддин “қоласанми?” дегандай хотинига юзланди.
– Ҳеч иложим йўқ, Ҳилолжон, ҳали эртагаям ишга боролмийман. Йўл…
– Йў-йўқ, кетмайсиз, мен билан қоласиз, – Ҳилола ёш қизалоқдай йиғламсираб, янгасидан аразлаган каби тескари қаради. Сўнг акасидан илтимос қилди: – Ҳеч бўлмаса, шу кеча қолсинлар, кўндиринг, акаа.
– Бўпти, эрталабгача янгангни сенга топширдим, сингилжон, – дея Нуриддин унинг елкасидан тутганча пешонасидан ўпдию кўзларидан дувиллаб ёшлар қуйилди. Сўнгги сўзлари бўғзидан аранг отилди. – Бахтли бўлл…
Ҳилола акасининг елкасига юзини босди, лекин овоз чиқаролмади. Нуриддиннинг ўнг елкаси ҳўл бўлган эди. Бироқ сархушлиги боис буни пайқамади. У қўл силкиб, синглисидан узоқлашаркан, қийинчиликлар, изтироблар гулханига уни ўтин каби ташлаб кетаётганини тасаввур ҳам қилолмас, у ўйлаган бахт сароб янглиғ кўзга ташланганини тушида ҳам кўролмас эди. Зотан, у ҳозир буни ўйлаш, фикрлаш даражасидан йироқда, гўё саробли бахт нурларида кўмилиб, чўмилиб, ичда хиргойи қиларди: “Онамнинг кенжаси, кенжа синглим, бахтли бўл, онам абадий маконида тинч ётсинлар, сендан тинчисинлар, сингилжон…”
Тушга яқин, автобусда кетишаётган чоғда Озода айтган гаплар Нуриддиннинг кўнглини тинчитди, дилидаги номаълум ғулғулаларга барҳам берди. Мўлжал бўйича автобусга эртароқ чиқишмоқчи эди. Бироқ Нуриддинни ўрнидан турғазиш анча қийин