ТОП просматриваемых книг сайта:
Инсон бугун ва эртага…. Оқилжон Ахмедович Ғофуров
Читать онлайн.Название Инсон бугун ва эртага…
Год выпуска 0
isbn 9785005524720
Автор произведения Оқилжон Ахмедович Ғофуров
Жанр Философия
Издательство Издательские решения
Паҳлавон Беовульф кўкка илтижо қилиб, Тангридан мадад сўради. Баногоҳ бутун мавжудиятига илоҳий бир куч ёғилди. Алҳол музаффарона наъра тортиб ҳайқирди-да, қурол-аслаҳаларини шайлаб, хавфли ботқоқлик қаърига шўнғиди. У ўз фикрида асло янглишмабди: жирканч одамхўр-махлуқлар бадбўй ботқоқликнинг энг тубида, энг зимистон, энг қўланса қатламида нафас оларкан. Муросасиз ҳарбу зарб билониҳоя давом этди.
Алоҳа, қудратли Беовульф ёвузликнинг дояси ва боласини буткул маҳв этиб, палид каллаларини ўткир ханжар билан кесди-да, қирол Хротгар саройига келтирди. Саройдаги эл-улус бу кун шодон кайфиятда: бахтиёр чеҳраларда озод туйғулар, эрк нашидаси тантана қилди. Мусаффо осмонда кабутарлар хушҳол қанот қоқиб, тинчлик қўшиғини куйлай бошлади. Чор-атрофдан музаффар Беовульф шарафига олқиш овозлари янграй бошлади:
– Яшасин халоскоримиз баҳодир Беовульф!
– Ёвуз кучларга ўлим! Даф бўлсин йиртқич одамхўрлар!
– Яшасин озодлик, ҳурлик!…
Озодлик ва эрк насимлари ичра таҳсин-олқиш овозлари поён билмасди. Эртасига «Буғу қасри”да халоскор қаҳрамон шарафига шоҳона зиёфат уюштирилди. Шодумон қирол Хротгар Беовульфга қимматбаҳо совғалар, зарбоф кийимликлар туҳфа этиб, ҳашаматли кемада ўз ватанига катта тантана билан кузатиб қўйди…
***
Олам яралибдики, абадийликка дахлдор икки қутб, икки куч мудом бир-бирини яксон этмоққа жидду жаҳд қилади. Мангу муҳораба майдонида эса эзгулик ва ёвузлик бандалари армон билан абадий уйқуга кетаверади. Армонлар ҳам мисоли икки қутб, икки ҳиссиёт…
Ибтидо ва интиҳо оралиғида бу сафар эзгулик ёвузлик устидан тантана қилди. Аламзада ёвузлик тарих саҳнасидаги қақшатқич мағлубиятини тан олишни ҳаргиз истамай, тишларини ғижирлатиб неча муддатга кураш майдонидан ортга чекинди. Ҳолбуки, вайронкор ёвуз руҳлар Грендель ва Люцифера танасини тарк этиб, покдомон руҳлардан ўч олмоқ мақсадида аллабир