Скачать книгу

башарият олдида жиддий муаммоларни юзага келтирди. Радиоактив нур таъсирида пайдо бўлган мутант-қўзиқорин, радиоактив моддалар таъсирида Бермуд учбурчагида пайдо бўлган ваҳшатли мутант-қисқичбақалар инсоният учун ниҳоятда хавфли бўлган ҳалокатга айланди. Табиатни вайрон қилиш, табиат билан ихтилофда бўлиш – инсониятнинг ўзини ўзи ҳалокатга элтиши демакдир. Ваҳоланки, келажак воқеа-ҳодисалари тўғрисидаги башоратлари дунё афкор оммасини поёнсиз ҳайратга солиб келаётган фарангистонлик улуғ соҳибкаромат Мишель де-Нотрдам Нострадамус (1503—1556) неча асрлар муқаддам шундай башорат қилган: «Инсоният худони унутиб, темир ўйинчоқларга берилиб кетади… Одамлар табиатдан тобора узоқлашадилар, ўз навбатида, табиат ҳам одамлардан даҳшатли ўч олади…»

      Ё Раббий, ҳайратдан ёқангизни ушлайсиз! Ҳолбуки, сайёрамизнинг турли минтақаларида содир бўлаётган:

      – кўплаб одамларнинг ёстиғини қуритаётган даҳшатли зилзилалар;

      – цунами – ҳалокатли сув тошқинлари;

      – вабо эпидемиялари;

      – бегуноҳ инсонларнинг умрига зомин бўлаётган ваҳшатли ёнғинлар;

      – ўша Бермуд учбурчаги қаърида радиоактив моддалар таъсирида пайдо бўлган, атроф-теваракка ажал уруғларини уфураётган даҳшатли мутант-қисқичбақалар тажовузи;

      – йирик саноат ҳудудлари ҳавога чиқарадиган олтингугуртга бой аралашмалар олтингугурт кислотаси тариқасида ёғаётган «тузли ёмғирлар»;

      – қушлар, ўсимликлар ва капалакларнинг кўпайишига таъсир кўрсатган Япониянинг ҳалокатга учраган «Фукусима – 1» АЭСидан тарқалган цезий-134, цезий-137 радиоактив моддалари;

      – одамзод бошига улкан кулфат-мусибат ёғдираётган ногаҳоний тўфон-торнадо каби табиий офат-фалокатлар замирида аслида кароматгўй Нострадамус башоратлари ўз тасдиғини топмадимикин?!.

      Шу ўринда яна турли йилларда АҚШ ҳудудлари ва Кариб денгизида кўпчилик инсонларнинг умрига зомин бўлган «Хьюго», «Эндрю», «Жорж», «Флойд», «Катрина», «Флора» каби даҳшатли тўфонлар, «Исабель» ва «Иван» қуюнларини эслаб ўтмоқ жоиз.

      Кўз олдимда яна беихтиёр Нострадамус башоратлари гавдаланади: «Миясиз тентаклар истилоси туфайли инсонлар қалбидаги Аллоҳга ибодат қилиш ҳисси кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бемаъни туйғулар билан алмашинади… Инсон истибдод домида яна баттар эзилади…»

      Дарҳақиқат, Нострадамус урғу бергандек, ўзи ихтиро этаётган темир ўйинчоқлар, тилсимли ойна, темир қушлар, заминни чулғаб олган темир ўргимчак инлари бўйлаб шитоб елувчи усти ёпиқ арава-амфибиялар каби кашфиётлардан мутаассир бўлган инсоннинг асл маънавияти қашшоқлашиб, очкўзлик, худбинлик, ҳирсу ҳавас иллатлари, худосизлик, табиатга зўравонларча ёндашувлар пировардида тирикликни адойи тамом қилмаяптими?!

      Ҳайҳот, бундай таназзулдан Ўзи асрасин! Одамзодга инсоф берсин, иймон-эътиқодини мустаҳкам қилсин! Келажак авлодлар олдида юзимиз шамгин бўлмасин!..

      Бугунги

Скачать книгу