Скачать книгу

буюк «Авесто”да эзгулик тимсоли Ҳурмуз (Ахурамазда) Одамни муҳтарам ва мукаррам зот қилиб яратди; қадр-қимматини улуғлаб, шарафларга буркади. «Авесто» битикларида баён этилишича, моддий олам олти босқичда яратилди. Олам яралишининг тўртинчи асоси «Айосрим”да Ахурамазда тўрт муқаддас унсур – тупроқ, сув, ҳаво, оловни улуғлаш мақсадида ўсимликлар дунёсини яратди. Доривор гиёҳлар муқаддаслаштирилди. Бешинчи асос – «Мидйорим”да эса ҳайвонот дунёси яратилди. Моҳият шундаки, ўсимликлар дунёси мукаррам зот Инсон учун озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари; ҳайвонот дунёси мўл-кўл, фаровон турмушнинг зарур омили сифатида яратилди. Демак, табиат инъомлари, ер ости ва ер усти бойликлари – инсон учун яратилди…

      Она табиатни ҳаёт кўрки бўлган турфа ўсимликларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўсимликлар ер юзидаги жамийки тирик мавжудот учун ҳаёт манбаидир. Энг муҳими, ўсимликлар ҳаво таркибидаги кислородни бойитади. Ана шу кислород билан тирик организмлар нафас олади. Ҳаётимизда ўсимликларнинг ўрни бениҳоя катта. Ўсимлик ва ҳайвонлар организми ҳужайралардан тузилган, демакки, ҳужайраларда тирикликка хос хусусиятлар мужассамдир. Шу ҳақда мулоҳаза юритарканман, савқи-табиий ҳислар билан қадимги юнон файласуфи Анаксагор битиклари ёдимга тушади: «Ўсимликлар тирик мавжудотлардир. Улар ҳам ҳис қиладилар, ғам чекадилар, қувонадилар. Бу туйғулар уларнинг япроқларида зоҳир бўлади. Шунингдек, ўсимликлар ақл ва билимга ҳам эгадирлар.»

      Дарҳақиқат, гуллар осудаликни, тинч-осойишта ҳаётни истар экан. Гулларда ҳам эшитиш, фикрлаш, сезиш ва ҳис этиш хусусияти мавжуд. Гулларнинг кайфияти, барқ уриб ривожланиш хусусияти инсон кайфиятига уйғунлигини табобат илми тасдиқлайди. Яъни, хонаки гул ва ўсимликлар таркибида ҳаводаги микроорганизмларни ўлдирувчи учадиган фитонцидлар мавжуд. Ёки айтайлик, плюмерия ва лаванда гуллари ўзидан ёқимли ҳид таратиб, хона ҳавосини тозалайди. Айрим гулларнинг барглари ўзидан муаттар бўй таратиб, инсон руҳиятига аъло кайфият бағишлайди. Агар болгариялик дунёга машҳур ноёб қобилият соҳибаси, кўзи ожиз башоратгўй аёл Вангелия Пандева-Гуштерованинг ҳаёти саҳифаларига назар ташласак, талай диққатга молик қизиқарли маълумотларга дуч келамиз.

      Ванга, аввало, ўтмишни, ҳозирги кун ва келажакни кўра олувчи фавқулодда феномен эди. У ҳатто марҳумлар ва ўзга сайёраликлар билан мулоқотда бўлганлиги тасдиқланади. Жумладан, Ванга ҳам Анаксагор каби табиатдаги барча гиёҳларнинг жони бор деб ҳисоблаган, гуллар ва дарахтлар билан суҳбатлаша олган. Ўтлардан турли дорилар ўйлаб топиб, беморларни даволаган. Шифокор Ванга таъкидлайдики, одам табиат билан уйғунликда яшашни ўрганиши керак, шундагина у соғлом, руҳи тетик бўлади. Ҳайратланарли жойи шундаки, кароматгўй аёлнинг иқрор бўлишича, қайси доривор гиёҳ инсон танасидаги қай бир дардга даво эканлигини муолажа чоғида ўзи айтиб тураркан. Бу – чинакам мўъжиза!

      Дарвоқе, башоратгўй Ванга ўз ҳузурига ташриф буюрувчилар билан суҳбат чоғида: «Дунё

Скачать книгу