Скачать книгу

Адолат қаерда, қани ҳақиқат?! Наҳотки ер юзида балойи нафс Гренделни яксон эта оладиган қудратли куч йўқ?!.»

      Зим-зиё тун. Осмон хира, тунд. Атроф осуда, сокин. Фақат чигирткалар чириллайди, қурбақалар «вақ-вақ» қилади, холос. Қирол Хротгар ва саройдагилар эшик-деразаларни маҳкам беркитиб, уйқуга кетган. Фақат бошига дубулға, эгнига совут кийиб, қўлига қалқон ва найза тутган соқчилар бедор. Асаблари таранглашган соқчилар хавотирга тушиб, ўз ҳудудларини зийрак нигоҳ билан қўриқлашмоқда. Ваҳоланки, ўша даҳшатли махлуқ кутилмаган вазиятда доғда қолдириб, ўлдирувчи ҳамла қилиши мумкин! Равшанки, ҳар қандай хавф-хатарга доимо тайёр туриш керак, акс ҳолда ҳамма одамхўр махлуққа луқма бўлиши муқаррар!

      Тун гўё осуда ўтмоқда. Бирор хавф-хатардан нишона йўқ, Грендель қайларгадир гумдон бўлгандек. Шу боисми, бироз хотиржам тортган соқчи-ясовуллар ихтиёрини бирин-кетин ширин уйқуга топширди. Алланечук ҳиссиётлар измида ҳушёрликни қўлдан бермаётган хилватдаги ёлғиз Халдоур ҳам азбаройи толиққанидан ғайришуурий равишда мижжаларини юмди ва… абадий уйқуга кетди.

      Бу асно нафси ҳакалак отган одамхўр Грендель тубсиз ботқоқлик қаъридан шалоп-шулуп юзиб чиқиб, ер юзига кўтарилди-да, ими-жимида судралиб, одамлар яшайдиган маконга тобора ёвуқлашиб келаверди. Ҳолбуки, очофат махлуқ зимистон кечанинг айни лаҳзаларида энг сергак соқчилар ҳам ғафлат уйқусига асир бўлишини равшан англаб етганди. Ҳар қалай, Грендель оҳиста яқинлашиб келиб, қалқон ва найзасини мармар деворга суяб, шундоққина майса устида пишиллаб ухлаб ётган боёқиш соқчи-аскарни томоғидан хиппа бўғди-да, жони узилгач, қонини ҳузур қилиб сўра бошлади. Сўнг, гўштларини бурдалаб, ҳалқумига тиқа бошлади. Нафси қонмагач, хиёл нарироқда ухлаб ётган одам боласини ҳам иштаҳаси карнай бўлиб, емоқчи бўлиб турганди ҳамки, дафъатан метиндек қаттиқ қўллар махлуқнинг елкаларидан куч билан чангаллаб олди.

      Илкис одамхўр махлуқнинг ғазаби қайнади: ким экан у, мен билан олишмоққа юраги довлаган жонзот?! Дунёда ҳали менга бас келадиган қудратли куч йўқ! Магарда паймонаси тўлган биронта ахмоқ бўлса, бешбадтар бўлсин – бир зарб билан мажақлаб, суякларигача қолдирмай, ғажиб ташлайман!

      Дарғазаб Грендель шахд силтаниб, рақибига юзма-юз бўлди ва бутун вужуди алланечук ҳиссиётлар залворидан зирқираб, чунонам музлаб кетди. Эвоҳ, унинг қаршисида нигоҳлари қаҳр уфураётган, бақувват билакларида адоқсиз куч-қувват ўйноқлаётган, мушаклари йўғон, ҳайбатли паҳлавон ғолибона кўкрак кериб турарди! Бу – «одам-бўри» Беовульф эди!

      Дарвоқе, ботқоқликни тарк этар чоғи онаси Люцифера Гренделга бот-бот насиҳат қилиб эди: «Ҳар нечук, ҳушёрликни йўқотма, болам. Негадир шу сафар юрагим қаттиқ безовта бўляпти. Хаёлимда ўлгур Беовульф тўсатдан пайдо бўлиб, сенга заҳмат етказадигандай туюлаяпти…»

      Махлуқвачча чуқур таажжубга ботди: «Ваҳ, онажон, асти қизиқ гапларни гапирасан-а! Туриб-туриб, кулгим қистайди, шайтоним қўзиб кетади! Ҳе-ҳей, бу дунёда сен-у менга бас келадиган қудратли куч йўқ. Биз борлиқда

Скачать книгу