Аннотация

Odil Yoqubovning roman va qissalari o 'quvchilar orasida keng shuhrat qozongan. Ularda hayotiy haqiqatlar, xarakterlar to'qnashuvi, keskin konfliktlar yorqin aks ettiriladi. Jumladan, mazkur kitobdagi qissalarda ham o'zaro insoniy munosabatlar yorqin va jonli ifoda qilingan.

Аннотация

Илм-фан, техника соҳасида оламшумул натижаларга эришилаётган бугунги кунда цивилизация умуман етиб бормаган, одамлари ҳалиям ибтидоий кун кечираёгган қишлоқ ҳақида эшитганмисиз? «Табиб» асарида худди шундай жой — баланд тоғ бағридаги қишлоқ одамларининг ғаройиб ҳаёти тасвирланган.Асарда кишини ҳайратлантирадиган, беихтиёр ёқа ушлашга мажбур қиладиган воқеалар мўл.Цивилизациядан тамоман узоқдаги тоғли қишлоқда табобат шу қадар ривожланиб кетадики, ҳатто замонавий тиббиёт би­лан беллаша олиш даражасига етади. Айрим ўринларда ундан ўзади ҳам. Ажаб, бундай даражага қандай эришиш мумкин?Асарни ўқиш давомида бу саволга жавоб топасиз деган умиддамиз.

Аннотация

Илм-фан, техника соҳасида оламшумул натижаларга эришилаётган бугунги кунда цивилизация умуман етиб бормаган, одамлари ҳалиям ибтидоий кун кечираётган қишлоқ ҳақида эшитганмисиз? «Табиб» асарида худди шундай жой — баланд тоғ бағридаги қишлоқ одамларининг ғаройиб ҳаёти тасвирланган. Асарда кишини ҳайратлантирадиган, беихтиёр ёқа ушлашга мажбур қиладиган воқеалар мўл.Цивилизация тамоман узоқдаги тоғли қишлоқда табобат шу қадар ривожланиб кетадики, ҳатто замонавий тиббиёт билан беллаша олиш даражасига етади. Айрим ўринларда ундан ўзади ҳам. Ажаб, бундай даражага қандай эришиш мумкин? Асарни ўқиш давомида бу саволга жавоб топасиз деган умиддамиз…

Аннотация

Ёзувчи асар номини топиб қўйган: «Дардимиёна». Бу сўз айни куннинг дардини — жаҳонда кечаётган алғов-далғов ва ур-сурларнинг инсон онги ҳамда руҳиятига таъсирини ифодалайди. Воқеалар россиялик қиз Любовь — Муҳаббатнинг ҳикояси билан бошланади. Айнан тугун ҳам, аслида, ўша қиз. Тугунки, ҳалол меҳнат қилиб, новвойлик ортидан пул топаётган ўзбек йигити — Рустам тарафидан ечилажак тугун. Муҳаббат ўз, ўз оиласига, ўз жамиятига бегона қиз. Қайсики, ғарбона иллатлар кенг қулоч ёзаётган, одамлар онгини бир юз саксон даражага ўзгартираётган, йигит-қизларни табиат қонунларига қарши ундаётган чиркин жамиятда ўзини ёт санайди у. Шундай жамият вакиласи бўлса-да, қалбан покизалик ва аёллик зийнатига содиқ қолишга уринаётган қизни бу залолат ботқоғидан оддий новвой йигит қандай қилиб қутқарганини билишни истасангиз, асарни бир лаҳза бўлса-да чалғимай ўқинг!..

Аннотация

Аннотация

Ушбу тўпламда машҳур грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг ҳикоялари жамланган. Ҳикояларда Иккинчи жаҳон урушининг оғир оқибатлари, севги-муҳаббат, соф инсоний туйғулар, инсон руҳининг ички кечинмалари таъсирчан, содда усулда баён этилган. Грузинларнинг урф-одатлари, гўзал табиати, одамларининг бир-биридан ажойиб характерлари ёрқин бўёқларда қизиқарли тарзда қаламга олинган. Ушбу ҳикояларни таржима қилиш жараёнида давр руҳиятини бериш мақсадида айрим русча атамалардаги аслият сақлаб қолинди. Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Аннотация

Аннотация

Аннотация

Асар ҳаётий воқеа асосида қаламга олинган бўлиб, Ибрат ва Шириннинг танишуви, уларнинг гўзал ва бетакрор муҳаббати, турли тўсиқ ва синовлардан кейин тўй ва оилавий бахт тасвирланган. Афсуски, ҳаёт текис эмас. Уларнинг турмуши кутилмаган автоҳалокат туфайли остин-устун бўлиб кетади. Ширин оғир аҳволда шифохонада кўз очади. Хўш, автоҳалокат уни севимли инсони Ибрат ва жондан азиз қизалоғи Орзудан айирадими? Асар автоҳалокат воқеаси билан бошлангани сабаб, то охирига қадар ўқувчига воқеалар ривожи тинчлик бермайди. Бундан ташқари, қиссада акс этган аёл макри, ота-она сабри, халқона ирим-сиримлар, миллий урф-одатлар, эр-хотин муносабатлари, муҳаббатнинг ўзгача кўриниши китобхонни бефарқ қолдирмайди…

Аннотация

Ушбу асарда ота-онанинг ажрашиб кетиши туфайли тирик етимга айланган тўққиз ёшли қиз – Мунисанинг ўгай ота қўлидаги қора кунлари тасвирланган. Уйдаги жанжаллар фақат у туфайли бўлгани учун қизалоқда савол туғилади: «Нега ота-онам нуқул мени деб урушади? Нима учун уларнинг ва укаларимнинг кўзлари қора, меники кўк?» Яна бир жиҳат – Мунисанинг шахсий ҳаёти, оилавий тўқнашувлар, эрнинг ақидапарастлиги оқибатидаги изтироблари… Хуллас, асар ўқувчини мутолаа сўнггига қадар ўз таъсирида ушлаб туради.Ота-она жанжали, етимлик, «жиноятчининг фарзанди» деган тамға бола руҳиятига қанчалик таъсир этиши асарда яққол мисоллар асосида ёритиб берилган.