Аннотация

Асар ҳаётий воқеа асосида қаламга олинган бўлиб, Ибрат ва Шириннинг танишуви, уларнинг гўзал ва бетакрор муҳаббати, турли тўсиқ ва синовлардан кейин тўй ва оилавий бахт тасвирланган. Афсуски, ҳаёт текис эмас. Уларнинг турмуши кутилмаган автоҳалокат туфайли остин-устун бўлиб кетади. Ширин оғир аҳволда шифохонада кўз очади. Хўш, автоҳалокат уни севимли инсони Ибрат ва жондан азиз қизалоғи Орзудан айирадими? Асар автоҳалокат воқеаси билан бошлангани сабаб, то охирига қадар ўқувчига воқеалар ривожи тинчлик бермайди. Бундан ташқари, қиссада акс этган аёл макри, ота-она сабри, халқона ирим-сиримлар, миллий урф-одатлар, эр-хотин муносабатлари, муҳаббатнинг ўзгача кўриниши китобхонни бефарқ қолдирмайди…

Аннотация

Ушбу асарда ота-онанинг ажрашиб кетиши туфайли тирик етимга айланган тўққиз ёшли қиз – Мунисанинг ўгай ота қўлидаги қора кунлари тасвирланган. Уйдаги жанжаллар фақат у туфайли бўлгани учун қизалоқда савол туғилади: «Нега ота-онам нуқул мени деб урушади? Нима учун уларнинг ва укаларимнинг кўзлари қора, меники кўк?» Яна бир жиҳат – Мунисанинг шахсий ҳаёти, оилавий тўқнашувлар, эрнинг ақидапарастлиги оқибатидаги изтироблари… Хуллас, асар ўқувчини мутолаа сўнггига қадар ўз таъсирида ушлаб туради.Ота-она жанжали, етимлик, «жиноятчининг фарзанди» деган тамға бола руҳиятига қанчалик таъсир этиши асарда яққол мисоллар асосида ёритиб берилган.