Скачать книгу

кунларни кўрсам армоним қолмасди.

      Бердиқул ўзини мажбурлаб жилмайди, онасининг қоқшоқ қўлларини ушлади:

      – Кетишга шошилманг, эна. Нима, кетганлар қайтиб келаяптими? Аввал неварангизнинг суннат тўйида ўзингиз бош-қош бўласиз, кейин уйлантириб қўясиз. Ана ўшандан кейин кетиш масаласини ўйлаб кўрсак бўлади.

      Молхона тарафдан қўчқорнинг маъраши эшитилди.

      – Ем бердингизми?

      – Ҳа, маккайи қайнатиб бердим.

      – Сиз уйга кираверинг, мен сувини кўрай-чи.

      Бердиқул молхона томон юрди, Солиҳа эна ичкарига кираркан, ўзига ҳар бир қаричига қадар ёд бўлиб кетган остонада тўхтади:

      – Болам, кечаси бир ёқларга тентиб кетмагин яна…

      – Хўп, эна, хўп…

      Бердиқул бу сўзларни ўзи ўзига ишонқирамаётгандай, иккиланиброқ, дудмалроқ тарзда айтди. Солиҳа эна буни сезди, бироқ индамади…

* * *

      Айтиб ўтганимиздай, рисоладагидай шаҳарчага айланган туман марказининг энг таниқли ишбилармон «янги ўзбек»ларидан бири бўлган Муҳиддинбой шу маҳал икки қаватли, каттагина ҳовлисига кўчатлари аллақаёқлардан олиб келиб экилган турли экзотик дарахтлар яшнаб турган, мармар ҳовузли, рангли фавворали уйида қўноғини кузатиб қўймоқда эди.

      Неча йиллар бурун, институтда, бир гуруҳда ўқиб юрган кезлари «уч мушкетёр» лақабини олган жўралар – Муҳиддин, Аббос, Қаҳрамоннинг ҳаёт йўллари турлича кечди. Муҳиддин қишлоғига қайтиб келди, қилмаган иши қолмади ҳисоб, ниҳоят қисмат уни дарё бўйидаги мана шу шаҳарчага ирғитди, шу ерда унинг тадбиркорлик салоҳияти намоён бўлди, айнан шу соҳада омади чопди; исмига «бой» қўшимчаси қўшиб айтиладиган бўлди. Аббос билан Қаҳрамон шаҳарда қолишди, ўзларини ўзлари оёққа турғизишди, амал пиллапояларидан аста-секинлик билан бўлса ҳам юқорига кўтарила боришди, ниҳоят бугунга келиб исмлари ёнига ҳурмат билан қўшиб айтиладиган «…вич» мақомига ҳам эга бўлишди.

      Меҳмон ҳурматига Муҳиддинбойнинг рафиқаси Ҳикоятхон ҳам ҳовлига чиққан, уй эгасининг бақувват ёрдамчиси Рустам одатига кўра кўзга чалинмасликка уринган ҳолда орқароқда, қўлларини қовуштириб турарди.

      – Дугонамни олиб, бемалол ўтирадиган бўлиб келинглар-а, Аббос ака, – қўлини кўксига қўйиб мулозамат қилди Ҳикоятхон.

      – Албатта, келин, албатта. Шунақа режа бор…

      Муҳиддинбой кулиб қўйди:

      – Режа бор-у, вақт йўқ.

      – Вой, унақа деманг, дадаси, булар истасалар вақт топадилар.

      – Бу гапингиз тўғри, келин. Истаган имкон топади.

      – Яхши боринг. Уйдагиларга салом айтиб қўйинг, Аббос ака.

      – Раҳмат. Саломат бўлинг.

      Эркакларнинг хайрлашишига халақит бергиси келмаган Ҳикоятхон қўлини кўксига қўйган кўйи уйга кирди.

      Икки дўст дарвозага яқинлашишди.

      – Аббос Усмонович, мен у ёққа борсам янгамулло ўпкалайди, сиз бу ёққа келсангиз келинингиз. Қачонгача хотинлардан гап эшитиб юрамиз? Келинг, анави масалани ҳам ҳал қилиб қўя қолайлик. Кейин иккита қудағай ўзлари ялашиб-юлқашиб юраверишади.

      Мезбонга сездирмасдан ора-сира

Скачать книгу