Скачать книгу

бор эди, униям опкелмадим. Профессионал балиқчи бўлмасак ҳам, «р» ҳарфи йўқ ойларда балиқ овлаб бўлмаслигини яхши биламиз. Май, июнь, июль, август дегандай.

      – Яхши-да. Унда «р» ҳарфи бор ойларда бемалол қармоғингизни кўтариб келаверинг. Сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь, январь, февраль, март, апрель дегандай.

      – Э, ука, биздан балиқчи чиқармиди. Бош қашишга вақт йўғ-у. Ёшларнинг китобига муҳаррир қилиб қўйишган. Эртага топширишим керак. Уйда ўтириб бўлмай қолди. Дим. Иссиқни бўлса юрак кўтармай қолган. Аксига олиб янгангизам тўйга кетганди. Болаларни олиб тўғри табиат қўйнига келавердик-да.

      – Жуда тўғри қипсиз, Даврон ака. Лекин дам оламан десангиз, ўзимизнинг пляжга бора қолмапсиз-да.

      – Бир боргандим, у ерда ҳамма ёқ одам, шовқин-сурон. Ишлаб бўлмайди.

      – Майли-ю, фақат болаларга эҳтиёт бўлинг. Бу ерда дарё сиртидан сокин кўрингани билан тагида тез оқади. Гирдоб ҳам айнан шу ерда.

      – Хўп, ука, хўп. Қани, камтарин дастурхонимизга марҳамат.

      – Раҳмат. Хизматчилик. Бормасак бўлмайди. Сиз яхши дам олинг. Фақат эҳтиёт бўлишни унутманг.

      Шу билан хайрлашишди. Тоҳир моторни юрғизиб, қайиқни яна дарёга олиб чиқа бошлади.

      – Ким бу киши? – деб сўради Жамила.

      – Даврон ака. Шоир. Ажойиб одам. Китобини опкелгандим-ку. Даврон Комил деган шоир. Асли шу ўзимизнинг қишлоқдан. Ҳозир шаҳарда яшайди.

      Ниманидир эслаган Жамила яшнаб кетди:

      – Ҳа, ҳа. Опкелгандингиз! Шеърларини ўқигандим!.. Тирик шоирни биринчи кўришим. Юзида нури бор одам экан.

      – Шоирлар шунақа худо ёрлақаган одамлар бўлишади-да, аяси.

      Жамила шундай одам билан бемалол гаплашган, ҳазиллашган эрига ҳайрат ва ҳавас билан қаради. Буни сезган Тоҳир мийиғида кулимсираб қўйди.

      Тоҳирнинг аниқ ёдида: жувон эҳтиром тўла нигоҳини шоир томон тикди. Инспектор ҳам қандайдир савқи табиийси билан қирғоққа ўгирилди ва болалардан кичиги тепган копток дарёга тушиб кетганини кўрди. Катта бола ўйлаб ўтирмасдан тез оқиб кетаётган тўп ортидан ўзини сувга отди.

      Жамила чинқириб юборди:

      – Дадаси!

      Бу чинқириқ янграмасидан буруноқ Тоҳир қайиқ рулини қирғоқ томон кескин бурганди. Жамила йиқилиб тушди, инспектор аранг мувозанатни сақлаб қолди. Қайиқ қирғоқ томон учди.

      Телба сув коптокни ҳам, болакайни ҳам шиддат билан оқизиб кетмоқда эди. Кичкинтой бола додлаб юборди:

      – Ака!

      Тоҳир яна бир нарсани аниқ кўрди: кичкинтойининг бақирганини эшитган Даврон Комил учиб ўрнидан туриб кетди, қўлидаги қоғозларни отиб юбора сола ўғли томон чопди. Кичкинтой бўзлаб йиғлар ва сув юзасига қалқиб-қалқиб чиқаётган, ҳамон шиддат билан оқиб кетаётган акасига ишора қиларди.

      Даврон Комил кийимларини ҳам ечмасдан чопиб бориб ўзини дарёга отди, ўғли томон сузди.

      Болакайнинг ёнига Тоҳир биринчи бўлиб етиб келди, унга қўл чўзди. Шу лаҳзада, инспектор томон қўлларини узатаётган болакай бирдан сув остига кириб кетди. Ўзини сувга отиб, болакай ортидан шўнғиётган Тоҳирнинг сўнгги оний сонияда кўргани қайиқ лабида

Скачать книгу