ТОП просматриваемых книг сайта:
Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Читать онлайн.Название Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-255-2
Автор произведения Артур Конан Дойл
Издательство Kitobxon
Мен Милвертоннинг бир неча марта соатга қараб-қараб қўйганини, бир марта эса бетоқат бўлиб ўрнидан туриб, яна ўтирганини кузатдим. Аммо шундай бемаҳалда унинг ким биландир учрашиши мутлақо хаёлимга келмаган эди. Шу чоғ бирдан ровон томондан аллакимнинг оёқ товуши элас-элас эшитилди. Милвертон қоғозларни столга ташлаб, ўтирган жойида оёқларини узатди. Салдан кейин кимдир эшикни оҳиста тақиллатди. Милвертон туриб бориб уни очди.
– Сиз ярим соат кечикиб келдингиз, – деди у жаҳл билан.
Э, ҳа, эшикни очиқ қолдирганига, Милвертоннинг ярим тунгача бедор ўтирганига сабаб бу экан-да! Қулоғимизга аёл кўйлагининг оҳиста елпингани эшитилди. Милвертоннинг юзи энди биз томонга ўгирилган эди, шунинг учун пардани суриб, тирқишини беркитган эдим, аммо синчковлигим устун чиқиб, яна парда оралиғини хиёлгина очдим. Милвертон энди креслода ўтирар, оғзидаги сигара ҳамон такаббурона тиккайиб турарди. Электр чироғи билан ёритилган хона ўртасида эгнидаги плашининг қора қайтарма қалпоғи боғичини энгагидан боғлаб олган, юзини рўйпўш тўр билан тўсган қадди-қомати келишган норғул бир аёл турарди. У ҳансираб нафас олар, нозик жуссаси қаттиқ ҳаяжондан дағ-дағ титрарди.
– Сиз мени тунги оромимдан маҳрум қилдингиз, тасаддуқ, – деди Милвертон. – Шу хизматим эвазига мени хушнуд этсангиз керак деган умиддаман. Барвақтроқ келишнинг иложи бўлмадими?
Аёл «йўқ» дегандек бош чайқади.
– Ҳай, бўлмаган бўлса, бўлмабди-да. Гапингизга қараганда, графиня сизга қўпол муомала қиладиган бўлиб қолган-у, ҳозир сиз ундан қасд олиш имконига эгасиз, шундайми? Ие, нима бўлди сизга, яхши қиз? Нега бунча қалтираяпсиз? Мана сув, ичинг. Енгил тортасиз! Энди ишга киришайлик. – У стол ғаладонидан бир хат олди. – Қўлингизда графиня Д’ Альбернинг обрўсини тўкиши мумкин бўлган бешта мактуб борлиги ҳақида ёзибсиз. Сиз шу мактубларни сотиш ниятидасиз, мен уларни харид қилмоқчиман. Яхши. Энди уларга нарх белгилашимиз керак. Бунинг учун мен албатта у мактубларни кўздан кечиришим керак: кўрайлик-чи, чиндан ҳам сотиб олишга арзийдими-йўқми… Ё қудратингдан, наҳотки бу сиз?
Аёл бир оғиз ҳам гапирмай, юзини тўсиб турган тўрни кўтарди, қайтарма қалпоқни бошидан ечди. Бу ниҳоятда дилбар, қорасоч аёл бўлиб, юзи хушбичим эди; бурни бежирим, қуюқ қошлари остида қора, нафрат тўла кўзлари порлаб турар, нозик лаблари истеҳзоли жилмаяр эди.
– Ҳа,