Скачать книгу

йигит чиқди. У сопол трубкасини чироқдан тутатиб олиб, эшик тутқичидан ушлади.

      – Мен тезда қайтаман, Уотсон, – деди у ва зулмат тун қўйнига кириб кўздан ғойиб бўлди.

      Тушунишимча, дўстим Чарльз Огастес Милвертонга қарши жанг бошлаган эди. Лекин бу жангнинг нима билан тугаши етти ухлаб тушимга кирмаган эди.

      Холмс бир неча кун муттасил ҳар хил пайтда шу қиёфада уйдан чиқиб юрди. Тўғри, дўстимнинг Хемстедга қатнаётганини ва вақтини бекор ўтказмаётганини билардим, аммо унинг қандай иш билан шуғулланаётганидан мутлақо бехабар эдим. Ниҳоят, ташқарида бўрон қутураётган рутубатли оқшомларнинг бирида, у уйга қайтиб келиб, либосини ечди ва оловга яқин ўтириб самимият билан хандон отиб кулиб юборди.

      – Сиз, Уотсон, менда уйланишга мойиллик борлигини ҳеч сезганмидингиз?

      – Йўқ, сезмагандим.

      – Бўлмаса, билиб қўйинг, мен бир қиз билан аҳд-паймон қилиб келдим.

      – Азиз дўстим! Табрикла…

      – Қаллиғим –Милвертоннинг уй ходимаси.

      – Ё тавба, бу нима қилиқ, Холмс?

      – Менга Милвертон тўғрисида маълумотлар керак эди.

      – Ҳатто шу даражага бордингизми?

      – Ўзга иложим йўқ эди. Камина омади юришган мисгарман, исмим – Эскот. Биз ҳар куни кечқурун сайр қилдик, суҳбатлашдик. Э Худо! Ҳиқилдоғимга келди у суҳбатлар! Лекин ниятимга етдим. Энди мен Милвертоннинг уйини худди беш қўлимдек биламан.

      – Ахир, қиз нима бўлади, Холмс?

      У елкасини учириб қўйди.

      – Бошқа иложимиз йўқ эди, азизим Уотсон. Ов қилгандан кейин биракай ов қилиш керак. Лекин мен мамнуният билан сизга шуни баён қилишим мумкинки, бу борада рақибим бор, у қиздан юз ўгирганимни кўрган заҳоти албатта ўрнимни эгаллайди. Қандай ажойиб тун!

      – Сизга ёқадими шунақа ҳаво?

      – Бу айни муддао. Мен бугун тунда Милвертоннинг уйига кирмоқчиман, Уотсон.

      Унинг ниҳоятда жиддият ва қатъият билан айтган бу гапини эшитдим-у, нафасим ичимга тушиб, аъзойи баданим жимирлаб кетди. Зулмат тун қўйнида чақмоқ чақиб, поёнсиз қишлоқ манзарасининг энг майда икир-чикирларигача бир зумга ялт этиб ёритгандек, мен ҳам Холмснинг бундай қилмиши оқибатида юз бериши мумкин бўлган барча фалокатларни оний фурсатда ақлий нигоҳим билан кузатиб чиқдим – азиз дўстим қўлга тушиши, ҳибсга олиниши, натижада унинг обрўси тўкилиб шарманда бўлиши ва мараз Милвертоннинг тузоғига илиниши мумкин эди.

      – Худо ҳаққи, Холмс, ўйлаб иш кўринг! – деб чинқириб юбордим.

      – Азиз дўстим, ўзингиз яхши биласиз, мен бемулоҳаза иш кўришни ёқтирмайман, ҳаммасини пухта ўйлаб кўрдим, бинобарин, агарда бошқа йўл топилганида ҳеч қачон бундай хатарли тадбирга қўл урмаган бўлардим. Келинг, масалага жиддий ёндашиб кўрайлик. Ўйлайманки, маънавий жиҳатдан сиз бу ниятимни маъқуллайсиз, яъни бу қилмишим фақат қонун олдидагина жиноят ҳисобланади. Милвертоннинг уйига ўғриликка тушишдан мақсад – бор-йўғи, куч ишлатиб бўлса ҳам, унинг ёндафтарини тортиб олиш. Бу ишда ўзингиз ҳам менга кўмаклашмоқчи

Скачать книгу