ТОП просматриваемых книг сайта:
Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Читать онлайн.Название Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-255-2
Автор произведения Артур Конан Дойл
Издательство Kitobxon
Миссис Хадсон ҳақ гапни айтган экан. Дарҳақиқат, уни қаттиққўллик тарк этмаган, аммо кўриниши анча аянчли эди.
– Ахир мен сизга ёрдам бермоқчиман-ку, – дедим унга.
– Тўғри. Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз, буюрган ишни қилинг.
– Яхши, Холмс.
Шундан сўнг у сал юмшаган бўлиб:
– Мендан жаҳлингиз чиқмаяптими? – деб бўғиқ овозда сўради.
Бечора! Ахир, шу аҳволда ётса-ю, мен қандай қилиб ундан ранжишим мумкин!
– Бу сизнинг манфаатингиз учун, – деди у яна ўша бўғиқ овозда.
– Менинг манфаатим учун?!
– Менга нима бўлганини яхши биламан. Бу касалликнинг Ватани – Суматра. Голландлар бу ҳақда биздан кўпроқ билишади, аммо улар ҳам уни кам ўрганишган. Лекин бу касаллик давосиз ва жуда юқумлилиги сўзсиз, аниқ ва равшан.
Мени гўё нарига итараётгандек унинг узун қўллари безовта қалтирар, титраб гапирарди.
– Уотсон, қўл тегса юқади, фақат қўл тегса! Шунинг учун мендан нарироқда турсангиз, аминманки ҳаммаси яхши бўлади!
– Вой Худойим, Холмс! Наҳотки бу касал юқади, деб ўзини четга оладиган одам бўлсам. Бегона бўлган тақдирда ҳам мен томошабин бўла олмайман. Шундай экан, бурчимни адо этиб, сиздек қадрдон дўстимни даволаш учун менга ҳеч нарса тўсқинлик қилолмайди.
Мен у томон яна бир қадам ташладим. Шунда у ғазаб билан мендан нари сурилди…
– Жойингиздан қимирламасангиз сиз билан гаплашаман. Акс ҳолда бу ердан чиқиб кетишингизга тўғри келади.
Мен дўстимнинг ғаройиб истеъдодини жуда ҳурмат қилардим. Ҳатто гоҳида тушунмасам ҳам унга итоат этардим. Лекин бу вазиятда менинг вазифам, касбим устунлик қилди. Бошқа пайтда Холмс менга нисбатан ўз ҳукмини ўтказса индай олмайман, аммо ҳозир мен – касалнинг ёнида турган шифокорман.
– Холмс, – дедим унга, – сиз қилмишларингизга ўзингиз тушуниб етмаяпсиз. Касал одам гўё ёш боладек бўлади. Истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам сизни текширишим ва зудлик билан даволашим керак.
У ғазаб билан менга қаради.
– Агарда менинг розилигимсиз даволамоқчи бўлишса, ҳеч бўлмаса ишонадиган одамим бўлмоғи лозим.
– Ундан чиқди сиз менга ишонмас экансизда?
– Сизнинг дўстлигингизга, албатта, ишонаман. Аммо факт фактлигича қолади. Уотсон, дўстим, сиз албатта маълум тажрибага эга бўлган врачсиз, лекин чекланган мутахассиссиз. Бу гапларни сизга мен, яъни яқин дўстингиз гапириши қийин, аммо илож қанча…
Бу гаплардан мен ўзимни ҳақоратланган ҳисобладим.
– Холмс, бу сўзлар сизнинг гапларингизга ўхшамайди. Бу асабларингизнинг анча бўшашиб кетганининг далолати. Майли, менга ишонмас экансиз, ҳадеб жиғингизга тегмайман. Аммо ижозат беринг, мен сизнинг ҳузурингизга Жаспер Мик ёки Пензор Фишер, ёки Лондондаги истаган энг яхши врачларни таклиф этишим мумкин. Ахир, кимдир сизга ёрдам бериши керак-ку. Агарда ўлимингизни хотиржамлик билан томоша қилади, деб ўйлаётган бўлсангиз, у ҳолда катта хатога йўл қўйган