Скачать книгу

эдингиз.

      – Ҳа, дарвоқе, эсимда. Уотсон, менинг ҳаётим унинг қўлида. Уни кўндиришга ҳаракат қилинг. У билан муносабатим ёмон. Унинг жияни ўлди, Уотсон… Мен бунга Смитнинг дахли бор деб гумон қилган эдим, у буни сезган. Бояқиш йигит даҳшатли азобда ўлди. Смитнинг эса мендан жаҳли чиқди. Нима қилсангиз ҳам унинг кўнглини олинг, Уотсон. Ялининг, ёлворинг, лекин қандай бўлмасин уни шу ерга бошлаб келинг. У, фақатгина у мени ўлимдан қутқариши мумкин!

      – Ҳатто файтонгача кўтариб чиқишга тўғри келса ҳам албатта бошлаб келишга ваъда бераман.

      – Йўқ, ундай қилманг. Сиз уни албатта ўз хоҳиши билан келишга кўндиринг. Ўзингиз эса ундан сал олдинроқ келинг. У билан бирга келмаслик учун бирон важ топинг. Уотсон, унутманг ва менга панд бериб қўйманг. Ахир сиз менга ҳеч қачон панд бермагансиз-ку… Қандайдир табиий кучлар чиғаноқларнинг кўпайиб кетишига йўл қўйишмаётгани шубҳасиз. Биз, Уотсон, сиз билан бор имкониятни ишга солдик. Наҳотки, бутун олам чиғаноқлар билан тўлиб кетса? Йўқ, йўқ, бу даҳшат-ку… Унга таассуротингизни иложи борича батафсил айтиб беринг.

      Мен ёш боладек валдираётган, лекин жуда ҳам доно одамнинг сиймосини олиб кетдим. Менга калитни берганда бирданига миямга, Холмс хонани ичидан қулфлаб олмаслиги учун уни ёнимда олиб кетаман, деган фикр келди. Миссис Хадсон йиғлаганча мени йўлакда кутиб турган экан. Кета туриб Холмснинг ингичка, баланд овозда бир бемаъни ашулани айтаётганини эшитдим.

      Кўчада файтон тўхтатаётганимда туман орасидан қора шарпа яқинлашди.

      – Мистер Холмснинг соғлиқлари қалай? – деб сўради ҳалиги шарпа.

      Бу Скотленд Ярд15 даги гражданча кийиниб олган эски танишим инспектор Мортон эди.

      – Жуда ёмон, – дедим унга.

      У менга ғалати қараш қилди. Агар ишонганимда, эшик тепасидаги деразадан тушиб турган ёруғликда унинг юзида қониқишни сездим, дердим.

      – Ҳа, бу ҳақда эшитгандим, – деди у. Файтон келиб тўхтади ва биз шу ерда ажралишдик.

      Лоуэр-Бэрк-стрит бир қатор узун шинам қурилган уйлардан иборат бўлиб, Ноттинг-Хилл ва Кенсингтон кўчаларининг ўртасида экан. Файтон ҳашаматли бино рўпарасида тўхтади. Икки табақали салмоқдор эшик, ялтироқ мис тутқичлар ва ҳовлини ўраб олган қадимий услубдаги темир панжаралар уйга салобат бериб турарди. Бу таассуротни тасдиқлагандек ҳашаматли кийимда хизматкор чиқди.

      – Ҳа, мистер Кэлвертон Смит уйдалар. Доктор Уотсон, дедингизми? Яхши, жаноб, мумкин бўлса ташриф қоғозингизни берсангиз.

      Менинг камтарин исмим ва касбим мистер Кэлвертон Смитга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганга ўхшайди. Чунки, қия очиқ эшикдан унинг ингичка, асабий овозини эшитдим:

      – Ким экан? Унга нима керак? Ахир сизга неча маротаба айтаман, Стэплс, мен ишлаётганимда халақит берманг деб.

      Хизматкор итоаткорона шивирлаб уни тинчлантирмоқчи бўлди.

      – Стэплс, уни қабул қилмайман. Халақит беришганини ёмон кўраман. Унга мени уйда йўқ деб айта қолинг. Агарда жуда керак бўлсам,

Скачать книгу


<p>15</p>

Скотленд-Ярд – Лондон полициячиларининг бошқармаси.