ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 2
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-8-6
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
– Молга эътибор қилсанг, барака топасан, бачам, бундай иш Худогаям ёқади. Худога ёққани манга ёқмайдими?
– Рост гап, ота, – дедию Нуриддин ёшлик йилларини эслади. Олдинма-кейин туғилган уч ўғилнинг кенжаси – Заҳриддин падари диққатини эртароқ ўзига тортди. У табиатан анча абжир-чаққон, жуда ҳаракатчан эди. Даладан ўт-ўлан териб келишда ҳамиша мақтов эшитиб, эркаланарди. Бундан у ҳузурланиб, керилганча ўзига бино қўяр ва ҳаракатларини янада кучайтирарди. Катта ака кўпроқ китоб шайдоси, хаёлпарастроқ, секин ҳаракат қилувчи, бироқ укаларига ўз гапини ўтказадиган, гап қайтаришга мутлақо йўл қўймайдиган, қаҳри ҳам, меҳри ҳам қаттиқ, яна анча ориятли бўлганидан анча-мунчага ўзини пастга уриш ларга имкон қолдирмас эди. Укалари ундан ҳайиқиб турардилар. Ундан кейингиси Шавқиддин эса бўш-баёв, юмшоқлиги боис асосий зарбалар ўқига дуч келар, укаси Заҳриддиндан ҳам даккилар эшитар, кураш тушганда ундан йиқилар эди. Молларга қарашда, ўт-сувидан хабар олишда Заҳриддин улоқни ҳеч кимга бермас, мақтовлардан яйраб, ғалабасини акаларига кўз-кўз қилишни яхши кўрарди. Шубҳасиз, унинг керилишлари Нуриддинга ёқмас, отаси йўқлигида ўз ҳукмини ўтказиб, Заҳриддиннинг таъзирини берарди. Отаси ёнида эса эрка ўғил ҳеч кимдан қўрқмас, ҳатто катта акасининг ҳам ғашига тегаверарди. Бундай дамда Нуриддин отасидан ҳайиқиб, муштини ишга солишдан тийилар, Заҳриддинга ҳали кўрасан, дегандай қовоғини уярди. Дарғазаблигини ошкор этса, муштини дўлайтирса ёки сўкса, ҳақлигига қарамай, отасидан танбеҳ эшитарди. Бу эса Заҳриддиннинг мағрурланишига, эрк қанотида парвоз қилишига янги имкон очарди.
“Заҳриддин болайди, ғайрати ичига сиғмасди. Лекин эртага қанақа жазо олишини ўйлаб ҳам ўтирмас эди, – деган ўй кечди Нуриддиннинг кўнглидан. – Карамгул ёш қизалоқ эмас, нимага эртанги кунига бунчалар бепарво? Отам уни ҳамиша қўриқлаб юролмайдилар-ку? Бунинг устига, эри ҳам ундан совиган. Оқибати қандай бўларкин, билмадим…”
Айни шу топда Карамгулнинг жилмайиброқ турган, оқиш-малладан келган узунчоқ юзи, баланд қадди, маъюсроқ боқиши Нуриддиннинг кўз ўнгида бир сонияча гавдаландию унга ачингандай ҳис этди ўзини. Ҳамма қайнакалар, қайнопаю қайнсингиллар эътиборидан қолган, ҳатто баъзиларининг нафратига учраган, ўзини ўнглашга жиддий уринмайдиган кенжа келиннинг бу ёнги тақдири нима бўларкин?
Тўғри, Нуриддин уни кам кўради, шаҳардан келган чоғларидагина у билан мулоқотда бўлиб, тайёрлаган таомларидан истеъмол қилади. Эҳтимол, шу боисдандир, балки, табиатан мулойимлиги сабабидандир, у келинига озорли гапирмайди, жиддий танбеҳ бермайди. Карамгул ҳам, чамаси, бунинг қадрига етади, катта қайинакасининг айтган гапларини дарҳол бажо келтиради. Шамсия хола эса нечундир бу келинга унчалик эътибор қаратмади. Қаторлаб келин туширишлару қиз чиқаришлар чарчатдими ёки бунисига қилинадиган меҳнатлар зое кетишига кўзи етдими, ё Одил бобонинг ўжарлигига бас келиш қийинлигини билгани учунми, ҳар қалай, қайнана ўз уринишларини тўхтатди. Онаизор бу сафар бошқаларнинг рўзғор ишларию ўзаро муносабатларига аралашмасликни, эндиги