Скачать книгу

келтирмиш моддийланмиш зарраларга номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий куч таъсири воситасида кечур.

      Лек номоддий борлиқдин таралмиш номоддий нурнинг моддий моҳиятдаги моддийланмиш зарраларнинг хосса ва хусусиятларин аста емириб бормоғи нурнинг қудратлилик қонуниятидадур ва ул номоддий қудрат номоддий куч томонидин номоддий қонуниятларга асослана кечурлиги ҳам қонуниятда турур.

      Бу даврлар одамий мавжудот англай билмиш ҳолат улким, ул бош зарралар кўпаймоқ, бўлинмоқ, бирикмоқ, ўз таркибидаги йўлдош зарраларни ўз тортув доирасидин нари қилмоқ хусусияти онинг қонуниятида эрур, қачонки, ул зарралар моддий ва номоддий моҳият оралиқ жараёнида тура билса, яъни номоддий жонсизлиги сабаб қаттиқ ҳам эрмас ва кўзга кўринмас даражада мутлақ номоддий ҳам эрмас, одамий мавжудотга номоддий ҳис ва номоддий идрок имконияти доирасидадур!

      Мисолан, мутлақ ҳаракатсизлик оддий моддий тошда эрур. Ул оддий моддий тошким ташқи таъсир бирла они синдирмоқ, майдаламоқ, бир-бирига сунъий ёпиштирмоқ мумкин эрур, лек онда ичдин кўпаймоқлик, бўлинмоқлик, бирикмоқлик жараёни кечмас, яъни улким мутлақ моддийдур, нур, ёруғлик, иссиқлик ҳам таратмас, яъни онда номоддий нур унсури ҳам йўқ эрур, яъни мутлақ номоддий жонсиз эрур.

      Моддий борлиқда мавжуд турмиш моддийланмиш зарраким, онда кўпаймоқлик, бўлинмоқлик, бирикмоқлик жараёни кечурми, бас, улким ул ҳолатда мутлақ моддий бўла олмас, тўлиқ моддий эрмас, улким сиртан моддийлик ва ботинан номоддийлик оралиғидаги мавжудлик ҳолатида турмишлиги, онинг ё мутлақ моддий моҳиятга ўтур жараёнда ёинки номоддий моҳиятга кирур жараёнда турмишлиги онинг учун қонуният эрур.

      Ёинки ўзгача эрурми? Бул ҳолат учун ўзга қонуният мавжуд бўлмоқлиги мумкинми эрур?

      Номоддий борлиқда одамий мавжудот тасаввуридаги ул номоддий қонуниятлардин бириким, моддий борлиқда қонуниятли номоддий кучнинг моддийликда намоён қила турмиш моддий зарраларларни бириктирув хусусиятидур, яъни бир қонуният остидаги бир хосса намоён қилиб моддий зарраланмиш номоддий борлиқдин номоддий ҳаракатдаги номоддий куч ўзга хосса намоён қилиб зарраланмиш ҳаракатдаги ўзга номоддий куч бирла тўқнашувида ўз хосса ва меъёри даражасида бирикурким, моддий борлиқда моддийланмиш зарра моддийланмиш зарра бирла бирикур, хоссаси номос заррага эрса қарши турур. Бул жараён ҳамким, қатъий равишда номоддий қонуниятдадур, номоддий қонуниятдиндур, бас!

      Номоддий қонуниятли номоддий кучдаги шул хусусият моддий борлиқ ва ундаги барча моддий қаттиқ, юмшоқ, суюқ ва ҳавво жинслари вужудга келмишига, мавжуд турмишига, ривожланмишига асос турадур.

      Мана яна бир қонуният!

      Номоддий қонуниятли номоддий куч номоддий унсурларнинг моддийланмишликдаги зарраларни хоссаси мос зарра бирла бириктирмоқ, бул учун зарраларнинг ўзаро интилмоқ ёинки хоссаси номос заррани ўзликдин нари қилмоқлик қонунияти одамий мавжудот номоддий моҳияти ул номоддий қонуниятли номоддий куч бирла бир моҳият эркани онинг номоддий

Скачать книгу