ТОП просматриваемых книг сайта:
Абадият қонунлари. 2-китоб. Мукимжон Фатхиддинович Исаков
Читать онлайн.Название Абадият қонунлари. 2-китоб
Год выпуска 0
isbn 9785005909886
Автор произведения Мукимжон Фатхиддинович Исаков
Издательство Издательские решения
Такроран!
Воқеъликка ёндашув қонуниятин мавжудот сифатида сақламоқ номоддий онг қонуниятли тартибда ёришур мавжудот учун қонуният эрур! «Кўринмиши борлиқ, кўринмамиши йўқлик» тарзидаги ёндашув, яъни кўринмамишни йўқликка санамоқлик одамий мавжудот учун қонуниятсизлик эрур!
Чун моддий борлиқ моддий мавжудлик эрса ва йўқлик, умуман, моддий бўлмамиш номавжудлик эрса, номоддий борлиқни одамий мавжудот йўқлик сифатида таърифлай олмас, онда онгли мавжудот сифатида бул ёндашувга ҳуқуқ, қонуният мавжуд эрмас.
Яна чун номоддий қонуниятли номоддий кучнинг мавжудлигидин англашила турур номоддий борлиқ йўқлик, номавжудлик эрмас, балки номоддий мавжуд эрур. Ахир номоддий моҳият одамий мавжудотнинг ўз ичида ҳам мавжудку, қайдинким они йўқлик сифатида баҳолаб бўлур, онинг ичидаги номоддий моҳият мавжуд, албатта, фақатгина номоддий, яъни кўзга кўринмас эрур, холос.
Бўлиб ҳамким, янаким онинг ўзи ҳам асосий, яъни бошқарув моҳияти моддий вужуд эрмас, балки номоддий моҳият бўлмиш мавжудот бўлса!
Холисликдин билдирилмоқда, бул қонуниятларни, ҳатто, одамий мавжудот ўз фойдаси учун тан олмоқликка маҳкумликда турмиш эрур, асли.
Чун ана шул қонуниятни тан олмоқлик номоддий моҳиятли одамий мавжудотни моддий мавжудликдаги дунёвий аталмиш ҳаётин, яъни моддийликдаги моддий ва номоддий бирлик сифатида мавжудлигин қонуниятга солур, тан олмаслик эрса, онинг моддийликдаги мавжудлиги жараёнида воқеъликка ўз назарида қонуниятлилик бирла, аслида, моддий воқеъликда саноқда чексизлар, такроран (!), саноқда чексизлар бўлмиш сайёраларнинг бирида ул сайёра доирасида, ул сайёра доирасидагина ўзи учун дунёвий ҳаётни шакллантира билмиш, лек ўзи ўзи учун вужудга келтирмиш қонуниятли ва қонуниятсизликдаги маълумотлар буҳронида авлодма-авлод номоддий онгин «кўзин ғира-шира оча билмиш”лик ҳолатида қолмиш, турмиш одамий мавжудотни ул буҳрон ўз домида яна қолмоқликка маҳкум этур, бас! Ҳа!
Ул номоддий қонуниятли номоддий кучнинг ҳаракат босимиким, сусаймоғидин бош ва йўлдош зарралар ўзаро зичланса, ул ҳаракат босимининг кучаймоғидин бош ва йўлдош зарралар ўзаро оралиги ёйилур. Бул жараён ҳам аниқликдаги қонуният эрур.
Айнан мана шул жараён моддий борлиқ воқеълигида жисмларнинг жинсланувин, турфа зичликларда, яъни қаттиқ, юмшоқ, янаким суюқ, ҳавво кўринувларида моддий намоён турмоғин таъминлар, ўзга қонуният мавжуд эрмас.
Ул бир турлук зарравий унсурлардин моддий борлиқ-коинотда таралмиш мавжудки моддий жисм, унсурларнинг жинсда турфавийлиги ул бош зарранинг онинг атрофида айланмиш йўлдош зарралар бирла муносабатидин чиқиб келур ва шу тахлит давом этурки, моддийликни, вазнни ўз қонуниятдор ҳаракатлари бирла содир этурлар.
Ёинки