Скачать книгу

таркибида бир вақтнинг ўзида тенг кеча турур. Тонгми?

      Зарравий ҳаракатдаги қатъий қонуниятлилик моддий борлиқ-коинотдаги барча-барча жараёнлар қатъий қонуният бирла амалга ошмоқликда эрканига далолатлар ҳам қилур!

      Ва ул поёнсиз бўшлиқ-фазода моддий зарраларни тута турмиш ул номоддий қатъий қонуният ҳам ўз-ўзидин эрмас, албатта, они таратмиш, ул чиқа келмиш, ул қонуният яралмишин таъминланмиш ул номоддий борлиқда номоддий манба бўлмоқлиги қонуниятдадур ва ул номоддий борлиқ одамий мавжудотга чексизлар қадар турмиш бул моддий борлиқ-коинотни моддий мавжуд қилиб, тута турур.

      Моддий борлиқ-коинот ул қадарлар поёнсиз улкан бўлса, демакким, они пайдо эта турмиш номоддий борлиқ ҳам ул қадар бепоён бўлса, онинг таралур манбасин англамоқ учун ул бепоён қонуниятларнинг босқичли, қонуниятли умумланиб борур, таралур нуқтаси одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун нақадар ва на қадар узоқлигин, буюклигин, ҳатто, тасаввурларга сиғдириб бўлмас! Йўқ, барибир, бўлмас!

      Зарраким, игна туйнугидин минглаб карра кичик ҳажмдадур, лек моддий борлиқ-коинотда мавжудки вақтинча моддий вужуддаги номоддий моҳиятли мавжудот, моддий жисм, унсур, то коинот юлдузларидур, барча-барчаси номоддий борлиқдин ул қонуниятли номоддий кучнинг ҳаракати бирла моддийланмоғидин вужудга келмиш, улнинг тинимсиз ҳаракатидин одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки меъёрида тура моддий намоёнликда бўлмиш, мавжуд эрди ва тоабад мавжуд тургай ҳам! Онинг ул тоабад мавжуд турмоқлик жараёнин даври ул қадар бепоёнки, онда бул сайёрадаги одамий мавжудот мавжудлик муддати не чақноқ, чақноқлик неки сайёрада, балки бул юлдуздадур, чақноқликка қиёсламоққа тенг кела билмас даражада ўткинчидур! Ҳа! Тонг!

      Ондин одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки учун ул қадар майдаликдин қонуният яратмиш ҳолда улкан совуқ бўшлиқ-фазода моддий мавжудликни намоён қилмиш номоддий борлиқ нақадар улкан, нақадар пухта ва онда нақадар қудратдорлик, қудратдор илмийлик, яъни қатъий қонуниятлилик мавжуд эрканин англамоқ мумкин бўлур!

      Одамий мавжудотнинг мавжудлик топмиш бул борлиқ-коинотдаги ўрни, даражаси, аҳамияти ул қадарлар ҳеч эрур!

      Не тонг?!

      Коинотий бош портлов

      Ул дастлабки бош портламоқликни фазо узра сочилмиш юлдузлар жамламаси ҳажмидаги улкан моддийликнинг бирданким портламоқлиги деб қарамоқлик ҳам одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун мутлақ қонуниятсизлик бўлур.

      Йўқ, айнан андоқлар бўлмоқлиги қонуниятга сиғмас.

      Чун бош ва йўлдош заррани моддий намоён қила, ҳаракатга бўлмиш таъсир кучи бирла ул моддий намоён зарраларда хосса ва хусусиятларни вужудга келтирмиш, мавжудлигин қонуниятли фикр бирла инкор этиб бўлмас ул номоддий қонуниятли куч бул қадар улкан моддий борлиқни моддий намоён қилмишликда ҳамоники қудратга эга бўлмиш эркан, ул қудратнинг қонуниятсиз бўлмоқлиги, ондаги қонуниятлар қудратсиз бўлмоқлиги қонуниятсизлик эрур!

      Ул

Скачать книгу