Скачать книгу

бўлмоқлиги соғлом ақл учун қонуниятга сиғмас, бас!

      Ҳамониким, одамий мавжудот учун кўринмас, ул номоддий қонуниятли номоддий куч моддий воқеъликда моддийланмиш йўлдош заррани бош зарра атрофида айлана ҳаракатга келтира намоёнлик берур эркан, демакким, бош зарранинг моддий намоён бўлмоқлиги ўзгача қонуният остида бўлмас, яъни бош зарранинг моддий намоён бўлмоқлик қонунияти ҳам онинг ўз ўрнида айланма ҳаракати, ул ҳаракатким, гар йўлдош зарра айланма ҳаракатда турур эркан, ул ҳаракат тури бош заррага ҳам тааллуқли бўлмишлиги қонуниятга айланур, сўзсиз, ва ул орқали бош зарра ҳам ўз ўқи атрофида айланма ҳаракатда турмоғи онинг учун ҳам қонуниятга айланур.

      Бул жараёнларким, ўта майда, лек, ўта қонуниятдор ва моддий борлиқ-коинотнинг моддий намоён бўлмоқлигин таъминлагич қатъий жараёнлардур!

      Ва ана нима учун фазо моддий мавжудликда турмиш чўғланмишликдаги бул юлдузнинг ҳам ўз ўқи атрофида ва онинг, жумладин, бул сайёрасининг ҳам ўз атрофида ҳам ва йўлдош сайёра сифатида бул юлдуз атрофида ҳам, шунингдек, бул сайёра атрофида йўлдош сифатида айланурликда турмиш бул ой аталмиш улкан жисмнинг ҳам айланмоқликда турмишлиги алар учун қонуният эрур?!

      Йўқ эрса, бул қонуният қайдин балқур?

      Моддий борлиқ-коинотдин йиғилурми?

      ШуУндоқлар бўлмоқлиги қонуниятга сиғурми?

      Одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун мана яна бир қонуният.

      Яъни бошдур, йўлдошдур, моддийланмишликдаги ул зарранинг ҳаракати аларда номоддий қонуниятли ул номоддий кучни вужудга келтирмас, йўқ, соғлом ақл қандоқлар қилиб андоқлар қонуниятни қонуният санай билур?

      Аксинча, бошдур, йўлдошдур, моддийланмишликдаги ул зарра моддий намоёнликда айлана ҳаракатда турмоғин, аларнинг турфаланмоғин онинг айланур ҳаракатин таъминламиш номоддий қонуниятли номоддий куч қонуниятли ҳаракатни вужудга келтира турмоқлиги бирла таъминлар.

      Ул ҳолда ул номоддий қонуниятли номоддий куч қайдин моддий воқеъликда вужудга келмоқликда турур?

      Нечук ул номоддий қонуниятли номоддий куч вужудга келур воқеълик одамий мавжудот учун кўринмас, мавҳум, мисоли йўқлик моҳиятида эрур?

      Не?

      Сайёра юзасида ўз номоддий моҳияти бирла моддий ўрамда муваққат бўлсада туриб, ончаларким қонуниятлар кашфиёти, дунёвий тараққиёт ва ҳаётий ютуқларга эришмиш одамий мавжудот номоддий онгигаким, гар сезилмаслик ва кўринмасликда турмиш эрса, ул номоддий қонуниятли номоддий куч, демак, улким таралур воқеълик йўқ эрурми?

      Ёинки борлиқ-қоинотда моддий мавжудки катта-кичик ҳар турфа жинсли моддий жисмларнинг моҳиятида жо турмиш ул номоддий қонуниятли номоддий куч ва улким таралур моҳиятни саноқда чексизлар, такроран (!), саноқда чексизлар бўлмиш сайёраларнинг бирида ул сайёра доирасида, ул сайёра доирасидагина ўзи учун дунёвий ҳаётни шакллантира билмиш, лек ўзи ўзи учун вужудга келтирмиш қонуниятли ва қонуниятсизликдаги маълумотлар буҳронида авлодма-авлод номоддий онгин «кўзин» ғира-шира

Скачать книгу