Скачать книгу

бермас, то қадар ва то қадар…

      Одамий мавжудотда фақат туғённи кучайтирур, онинг онгин қонуниятан «кўрур» имкониятли «кўз»ин қонуниятсизликлар бирла кўрмас қилур ва кўрмас тутур, яъниким одамий мавжудот ақлан янада номоддий марказлана билмас, ул сабаб онинг номоддий онги ўз, ижтимоий бирлик сифатидаги эрмас, балки том маънодаги мавжудотлик қонуниятидаги тиниқликни, кўламлиликни, моҳиятларни тиниқ фарқловчанликни топа билмас, бас!

      Ва мана яна бир қонуният!

      Одамий мавжудотда ўз қонуниятига кириб маълум даражада марказлана, моддий борлиқ-табиатдин қонуниятларни маълумот сифатида саралай, қонуниятсизликда олинмиш қонуниятлардин ўзи учун қонуниятлар (!) ва лек асли қонуниятсизликлар (!) ярата, ул ўзи ўзи учун яратмиш қонуниятли қонуниятсизликлар онинг онгин аста-секин парда сифатида номоддий қонуниятларни англамоқ имкониятидин тўса (!), моддий борлиқ-дунёни, фақат ва фақат, моддий ўрамнинг ўзидагина кўра, ул моддий борлиқдин моддий унсурлар орқали қонуниятларни моддий ўрамдагина тасаввурлар қила, оқибат моддий борлиқ-сайёрада моддий ўрам ичида номоддий моҳият сифатида номоддий борлиқдин айро тургич ва номоддий қонуниятларни мутлақ англамас, англамоқликдин нари ва сўнувчан номоддий ҳолатида қола, жонли мавжудот сифатида ул ўзи ўзи учун пайдо этмиш қонуниятсизликдаги қонуниятлар (!) бирла моддий борлиқда мавжудлик асосларин суистеъмол қила ва бул мавжудотлик ёндашувида бул янги минг йилликдин нари ўтмоқлиги моддий жиҳатдин ҳам, номоддий жиҳатдин ҳам ноаниқликда турмиш ҳолда, сайёрага ўзин моддий эрмас, маънавий сиғдира олмай (?!), ҳаёлий, яъни қонуниятсизликлардаги тасаввурлар бирла Яратувчини мавжуд дея моддий борлиқ-коинотга моддий боқмиш (?) ҳолда, лек асли дунёвий фаолияти боши берк кўчада турмиш номоддий жонли мавжудотлик фаолияти нотабиий равишда (!), сезилмаслик бирла аста-секин якун топиб бормоқ йўналувида турмиш эрди…

      Ҳа, одамий мавжудотнинг қонуниятсизликда бошланмиш дунёвий ҳаёти натижа сифатида (!) ўз табиий қонуниятида эрмас, балки қонуниятсизликда, нотабиий равишда якун топмоқ йўналувида турмиш эрур эрди!

      Сайёрада бул қадар кўпаймиш, янада кўпаймоқликда яшай олмиш имконияти турмиш ҳолда одамий мавжудотнинг бул қонуниятсиз якун йўлидин нари кета дунёвий ҳаётий бардавомлик топмоғи ибтидога қайтмоқликни эрмас, йўқ, мутлақо йўқ (!), дунёвий эришмиш натижаларидин эзгулик йўлида воз кечмоқликни эрмас, йўқ, мутлақо йўқ (!), ёинки эътиқодин туридин қатъий назар ул эътиқоддин кечурликни эрмас, йўқ, мутлақо йўқ (!), бор ҳолича, етиб келмиш, эришмиш даражасидин тафаккурда кетмоқлик бирла эрмас, яна йўқ, балки ўз қонуниятида, такроран (!), ижтимоий бирлик сифатида эрмас, йўқ (!), сайёра юзасида моддий ўрамда вужудга келмиш номоддий моҳиятдаги мавжудот сифатида ўз қонуниятида янгидин тафаккур қилиб бормоқлиги бирла эрур, холос!

      Яъни, ақл эгаларига сезилишича (!), дунёвий фаолият келмиш жойидин бораверур, одамий мавжудот инон-ихтиёрига мос тарзда қайсидир масалада қонуниятли тартибда, яъни ўз қонуниятида (!) чеклана, қайсидир масалаларда янада ривожлана яна дунёвий ўзгарувлар

Скачать книгу