Аннотация

Иқтидорли замондошимиз Сулаймон Ҳайдар қаламига мансуб мазкур сатрлар «Қалбга жойла вафони» тўплами мундарижасини белгилаб турибди. Касби иқтисодчи — молия ходими бўлган Сулаймон Ҳайдар учун шоирлик иккинчи истеъдод. Сўнгги йилларда ёзган битикларини тўплаб, шеърият мухлисларига ҳавола этмоқда. Ўқинг, шеърлар, қўшиқлар, ғазаллар Сизда илиқ таассурот қолдиради, деган умиддамиз.

Аннотация

Ватанимиз Ўзбекистон Россиянинг қарийб бир ярим асрлик мустамлака зулмидан озод бўлганига чорак аср тўлмоқда. Бу даврда беҳад катта ва улуғвор тарихий ҳодиса юз берди. Қадимдан дунёга машҳур бўлган давлатчилигимиз замонавий асосда қайта тикланиб, жаҳонга янгитдан танилди. Ватанимиз равнақи Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг миллий мустақиллик ва тараққиёт йўли — «ўзбек модели» асосида амалга ошиб, такомил топмоқда.Мазкур монографик асарда шу тарихий йўл — моделнинг яратилиши тарихи, ижтимоий-маданий ҳаётда тутган ўрни илк бор тадқиқ этилди.Китоб тарихчи ва жамиятшунос олимлар, илмий тадқиқотчи ва талабалар, давлат ва жамият бошқаруви раҳбар кадрларига мўлжалланган.

Аннотация

Монографияда ижтимоий-дунёвий тараққиётга, илм-фан ва ислоҳотчиликка тўсиқ бўлиб келган мусулмон мутаассиблигига, Россиянинг империалистик ва коммунистик мустамлакачилигига қарши курашган буюк ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, тамаддуний-дунёвий, ғоявий-мафкуравий жадидчилик ҳаракати ва унинг намояндалари жадидлар ила Туркистонда XIX аср охири — XX аср бошларида юз берган Миллий уйғониш — Ренессанс даври тарихи мавжуд хужжат ва адабиётлар асосида биринчи бор имкон қадар анча кенг миқёсда тадқиқ этилган. Баъзи бир илмий хулосалар олға сурилган.Асар тарихчи мутахассислар ва тарих билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасигамўлжалланган.* * *Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат кўмитасининг 2007-2011 йиллардаги фундаментал тадқиқотлар дастурлари доирасидаги ОТ-Ф8-239 рақамли илмий лойиҳа гранти асосида ёзилиб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Илмий-техникавий кенгаши томонидан 2011 йил 22 октябрда нашрга тавсия этилди.

Аннотация

Ушбу монография ўзбек ҳофизлик санъати намояндаси, ўзининг ҳаёти билан ўзбек халқининг ибратли устозига айланган, ижоди билан ижроси орқали эл назарига тушган, ўз ижро услубига намуаларни келажак авлод учун мерос қилиб қолдирган, забардаст хонанда, мусиқа меросимизнинг билимдони, Ўзбекистон халқ артисти Ориф Алимахсумовнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган. Унда устоз санъаткорнинг фаолияти, ижоди ва ижроси ҳақидаги асосий маълумотлар ўрин олган. Устозни фикри, мутахассислар таърифи ҳамда замондашлари ва шогирдларининг мулоҳазалари ўрин олган. Монографиядан мусиқа соҳасидаги таълим муассасалари ўқувчи в талабалари, мумтоз мусиқага билан боғлиқ илмий изланувчилар ҳамда қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин. мусиқ

Аннотация

Bugungi kun yoshlari ancha izlanuvchan va tirishqoq. Qiziqqon mavzularida tadqiqot olib borish imkoniyati esa cheksiz. Shunday yoshlardan biri Sitora Asqarova. Tengdoshlaridan farqli o'laroq, tabiat va ekologiya tiyranroq nigoh tashlayotgan Sitora mazkur risolasi bilan o'simliklar dunyosini asrash va ulardan unumli foydalanishni tavsiya etadi. Risola keng kitobxonlar onnasiga mo'ljallangan.

Аннотация

Shoir Sa'dulla Hakimning «Bola Botir» dostonini o'qiy turib, men shundoq xayollarga bordim. Darhaqiqat, Bedil hazratlari aytganidek, asl she'riyat o'ziga xos bir olamdir, u uchinchi dunyodir. Shoirimiz ajib bir hikoyat bitibdi…

Аннотация

Таниқли ёзувчимиз Саъдулла Сиёевнинг нозик юморга йўғрилган ҳикоя ва қиссалари Сизга кўп йиллардан бери таниш.Мазкур тўпламга муаллифнинг турли йилларда ёзган сара ҳажвиялари, халқ оғзида сақланган ривоятлар асосида битилган ҳикоялар киритилган. Шунингдек, сиз шайбонийлар сулоласининг асосчиси, машҳур саркарда, олим ва шоир Муҳаммад Шайбонийхон ҳаётига бағишланган тарихий қисса билан ҳам танишасиз.

Аннотация

"Кексаларни эъзозлаш йили" муносабати билан чоп этилган ушбу китобда Бухоро вилоятидаги Қоракўл туманининг кейинги 125 йиллик тарихи, аҳолининг тақдирида юз берган ўзгаришлар ҳақида сўз боради. Шу юртда яшаб, меҳнат қилиб, ўз тарихини яратган айрим инсонлар тўғрисида имкон қадар маълумотлар берилади.Муаллиф мазкур китоб бир кичик ҳудуд мисолида яқин тарихимизни янада теранроқ англашда юртдошларимизга ёрдам беришига умид қилади.

Аннотация

Ушбу китобга муаллифнинг Қоракўл воҳасининг XVI аср охири ва 17 аср бошларидаги тарихига, у ерда қарор топган маданий- бадиий муҳитни тавсифлашга бағишланган тадқиқот учун тезислари киритилган. Уларда кўтарилган мавзулар аниқтарихий ҳужжатларга асосланиб таҳлил қилинган. Эътиборли жиҳати шундаки, тезисларда келтирилган ҳужжатларнинг айримлари ўзбек тилида биринчи марта эълон қилинмоқда.Китоб Ватанимиз тарихини, маданиятини билишга лоқайд бўлмаган барча китобхонларга мўлжалланган.

Аннотация

Ушбу китобда халқимизнинг маънавий-тарихий меросида алоҳида ўрин тутувчи Бухоро вилоятининг Қоракўл воҳасидаги топонимларнинг маъноси, келиб чиқиши ва тарихи ҳақида фикр юритилади.Рисола юртимиз тарихи билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.