ТОП просматриваемых книг сайта:
Саъдулла Гайбуллаев
Список книг автора Саъдулла ГайбуллаевАннотация
Ушбу китобда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида таваллуд топган, Қоракўлда туғилмасада илми, ижоди, раҳбарлик фаолияти шу замин билан пайваста бўлган 350 дан ортиқ таниқли юртдошимизнинг қисқача таржимаи ҳоли, қилган хизматларининг моҳияти акс этган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган ушбу китоб тарихчилар, адабиётчилар, географлар, диншунослар, жамиятшунослар ва бошқа соҳаларнинг вакиллари, талаблар ва ўқувчилар учун фойдали бўлиши мумкин.
Аннотация
Ушбу китобда таниқли ўзбек тилшуноси, шоири ва дипломатик Шайх Сулаймон Афанди Ўзбакий ал-Бухорийнинг (1821-1890) ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз боради. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
Аннотация
Ушбу китобда Европада ижтимоий антропология, ўзимизда этнология деб аталувчи фаннинг муҳим ва қизиқарли йўналишларидан бири – мамлакатимиз тарихида алоҳида ўрин тутувчи хўжалар табақасининг келиб чиқиши ҳақида Қоракўл воҳасидаги хўжалар тарихи мисолида сўз юритилади. Китобнинг иккинчи қисми мавзуга узвий боғлиқ бўлиб, тарихимизнинг ажралмас қисми ҳисобланувчи мазкур воҳадаги қабристонларнинг тарихи, уларнинг сўфийлик тариқатларига боғлиқлиги ҳақида ҳикоя қилинади.Илмий-оммабоп услубда ёзилган ушбу рисола тарихимизнинг барча мухлисларига, этнографларга, этнолог мутахассисларга, талабалар ва ўқувчиларга мўлжалланган.
Манғит амирлари даврида Қоракўл воҳасининг иқтисодий ва ижтимоий- маданий ҳаёти - Саъдулла Гайбуллаев
Аннотация
Ушбу китобда манғит амирлари даврида Қоракўл воҳaсининг (ҳозирги Қоракўл ва Олот туманлари) иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаёти ёритилган. Нашр юртимиз тарихига қизиқувчи барча ёшдаги китобхонларга мўлжалланган.
Аннотация
Китобга муаллифнинг турли йилларда яратилган ўзига хос шеърий машқлари ва насрий қайдлари киритилган. Улар ўқувчини бефарқ қолдирмайди, ҳаёт ва унинг мазмуни ҳақида мушоҳада юритишга ундайди деб умид қиламиз.Тўплам бадиятга қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
Аннотация
"Кексаларни эъзозлаш йили" муносабати билан чоп этилган ушбу китобда Бухоро вилоятидаги Қоракўл туманининг кейинги 125 йиллик тарихи, аҳолининг тақдирида юз берган ўзгаришлар ҳақида сўз боради. Шу юртда яшаб, меҳнат қилиб, ўз тарихини яратган айрим инсонлар тўғрисида имкон қадар маълумотлар берилади.Муаллиф мазкур китоб бир кичик ҳудуд мисолида яқин тарихимизни янада теранроқ англашда юртдошларимизга ёрдам беришига умид қилади.
Аннотация
Ушбу китобга муаллифнинг Қоракўл воҳасининг XVI аср охири ва 17 аср бошларидаги тарихига, у ерда қарор топган маданий- бадиий муҳитни тавсифлашга бағишланган тадқиқот учун тезислари киритилган. Уларда кўтарилган мавзулар аниқтарихий ҳужжатларга асосланиб таҳлил қилинган. Эътиборли жиҳати шундаки, тезисларда келтирилган ҳужжатларнинг айримлари ўзбек тилида биринчи марта эълон қилинмоқда.Китоб Ватанимиз тарихини, маданиятини билишга лоқайд бўлмаган барча китобхонларга мўлжалланган.
Аннотация
Ушбу китобда халқимизнинг маънавий-тарихий меросида алоҳида ўрин тутувчи Бухоро вилоятининг Қоракўл воҳасидаги топонимларнинг маъноси, келиб чиқиши ва тарихи ҳақида фикр юритилади.Рисола юртимиз тарихи билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.