Аннотация

Ушбу китобчада ноанаънавий молиявий муасcасалар таҳлили ва уларнинг турли хил моделлари ҳақида сўз юритилади. Унда ҳозирги пайтда қўлланилиш соҳаси тобора кенгайиб бораётган жамоа корпорациялари тўғрисида, фоизсиз иқтисодий моделлар ҳақида, унинг анъанавий Ғарбона моделдан асосий фарқлари, фоиз ставкасининг маъноси ва моҳияти ҳамда унинг бошқача нуқтаи-назардан тушунтирилиши, фоиз ставкаси туфайли рўй бераётган ва бериши мумкин бўлган иқтисодий инқирозлар ҳақида маълумотлар берилади. Ундан ташқари, бошқача иқтисодий ёндошувларга асосланган ноанъанавий молиявий муассасалар моделларининг Ўзбекистон Республикаси шарт-шароитларида қўлланилиш имкониятлари муҳокама қилинади. Ушбу рисола «Ахборот-коммуникацион технологиялар кафедраси» нинг мажлисида кўриб чиқилган ва нашр қилишга тавсия этилиб, молия ва банк иши йўналиши бўйича таълим олаётган талаба ва илмий тадқиқотчилар ҳамда ноанъанавий молиявий ташкилотлар ишини яқиндан ўрганмоқчи бўлганларга мўлжалланган.

Аннотация

Таниқли болалар шоири Пўлат Мўмиининг мазкур тўпламига замонавий эртаклари билан бир қаторда халқ донишмандлигини акс эттирган афсонавий эртаклари, таржималари ва «Туяқуш – боёқиш» номли эртак-пьесаси киритилди.

Аннотация

Таниқли шоир Пўлат Мўминнинг ушбу янги тўпламига турли даврларда ёзилган шеърлар, қўшиқлар, ҳажв-ҳазиллар, достон ва топишмоқлари жамланган. Шоир асарларининг сермазмун ва равон ёзилганлиги, образларининг ёрқинлиги билан ёш китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Аннотация

Ҳурматли ёш китобхон!Бу китобда 101 та дўст бир ерга йиғилишиб, ҳар бири ўз касби – ўз ҳунаридан, эгаллаган илму фан соҳасидан, сидқидилдан бажараётган вазифасидан сўзлашади.Мен бўлсам уларнинг дил сўзларини – монологини 12 хил шеърий вазнга кўчирдим. Китобимни «Бир юз бир олтин қўл» (101) деб атадим.Қани энди бирортасининг ўзи ҳақидаги мулоҳазаси-ю, завқи-шавқи кўнглингга тушиб, орзуларингга йўл очса, кизиқтирса, шунингдек баъзиларда учрайдиган нуқсонларни тузатишга кўмак берса роса мамнун бўлардим-да.

Аннотация

Yosh qalamkash Otabek Boqoniy «Buxoriy bobom», «Ta'zim», «Qalbingizda ixlos gullasin» kabi she'riy to'plamlari bilan o'z muxlislari ko'nglidan joy olgan. Muallif o'z she'rlarida ona yurt e'zozi, Vatanga sadoqat, mehir-oqibat va muhabbat tuyg'ularini samimiy qalb rozlarida insho aylashga muvaffaq bo'lgan…

Аннотация

Ориф Фармоннинг тўпламини ўқиб туриб ўзбек ҳажвиётида ўзига хос услуб, ўзига хос кулгу ва мавзуга эга бўлган ёзувчи эканига қаноат ҳосил қиласиз. Муаллифнинг ютуғи шундаки, у истаган детални ҳажвий тарзда изоҳлаб, ундан керакли гап ва бадиий умумлашмалар чиқарган. Ҳажвлар охирига бориб кутилмаганда портловчи фикр чиқиб, ўқувчини ўйга толдиради ва бироздан кейин жилмайтиради.Масалан, «Оригиналлик» ҳажвиясида буюмлар ясашда қуюшкондан чиқаётган корхоналар ва уларга мослашаётган диди паст айрим ҳавойи кимсалар устидан кулинса, «Тескари ҳаёт» ҳажвиясидаги каби кулгули ҳолни ҳеч қаерда учратмайсиз. Бунда асар кахрамони қаерда харажат қилиши керак бўлса, аксинча унга пул тўлашади. Қахрамон ниҳоятда хурсанд. Энг охирида, масала маош олишига келиб тақалганда, кассирга ўз ёнидан пул тўлашига тўғри келади.Бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин.Қўлингиздаги ушбу тўплам ёзувчининг сараланган асарларидан иборатдир.

Аннотация

Аннотация

Ҳукмингизга ҳавола этилаётган ушбу китобга истеъдодли қаламкаш Ориф Фармоннинг детектив жанрдаги ҳикоялари ва қиссалари киритилгандир. Мангу мавзу — хайрихоҳлик ва тошбағирлик, эзгулик ва ёвузлик, дўстлик ва хиёнат бу асарларни бир-бири билан узвий боғлаб туради. Ниҳоят, разолат ва ёмонлик маҳв этилади, ҳақиқат ва адолат тантана қилади, ҳар ким қилмишига яраша жазоланади. Жазо муқаррардир, деган ҳукм китобдаги асарларнинг лейтмотивини ташкил этади.

Аннотация

Қўлингиздаги ушбу китобчада жаҳонга машҳур бўлган форс-тожик классик шоири, математик олими, астрономи ва файласуфи Умар Хайёмнинг (1048—1123) танлаб олинган энг яхши рубоийлари берилган.Иккинчи тўлдирилган нашри.

Аннотация

Ушбу рисолада ёзувчи, физика–математика фанлари номзоди ва ихтирочи Озод Мўъмин ўзининг хали жуда кўп сирлари очилмаган мураккаб оламимиздаги ҳақиқатлар ва қонуниятлар тўғрисидаги хулосаларини баён қилган. Бу фикрлар ўзига хослиги ва мантиқий асосланганлиги туфайли муҳим аҳамият касб этади ва катта диққатга сазовордир.